ث ع ب
С-ъ-б
Аллоҳ буюради: فَإِذَا هِيَ ثُعْبَانٌ مُبِينٌ Бирдан у аниқ-тиниқ ҳақиқий аждарҳога айланди (7/Аъроф 107). Бу ердаги ثُعْبَان сўзининг ثَعَبْتُ الْمَاءَ ва فَانْثَعَبَ Сув оқадиган жойни ёриб, оқиздим, у ҳам оқди сўзидан олинган бўлиши мумкин. Ёмғир ёғди маъносини англатувчи ثَعَبَ الْمَطَر ибораси ҳам шундандир. ثُعْبَة эса қарғанинг бир тури деганидир, унинг кўплиги ثُعَبْ бўлиб келади. У кўриниши жиҳатидан илонга ўхшатилгандек. Ўзи кўриниши жиҳатидан ундан калтароқ бўлгани учун, исми ҳам унинг исмидан қисқа тутилган.

