ث م ر
С-м-р
ثَمَر , дарахтлар ҳосилидан ейиладиган ҳар бир нарсанинг номидир. Унинг бирлиги ثَمَرة деб аталади. Кўплиги эса ثِمَار ва ثَمَرَات шаклида келади. Аллоҳ буюради: وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقاً لَكُمْ Осмондан сув ёғдириб, у сув туфайли сизларга ризқ бўлсин деб турли мевалар ундириб чиқарди (2/Бақара 22); وَمِنْ ثَمَرَاتِ النَّخِيلِ وَاْلأَعْنَابِ Хурмо дарахтларининг меваларидан ва узумлардан (16/Наҳл 67); اُنْظُرُوا إِلِى ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَيَنْعِهِ Буларнинг мевасига ғўрлигида ҳам, пишиб етилганида ҳам бир назар солинглар (6/Анъом 99); وَمِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ барча мевалардан (13/Раъд 3).
ثَمَر , бир қарашга кўра ثِمَار демакдир. Бошқа бир қарашга кўра эса, у унинг кўплигидир. Кўп миқдордаги мол-мулкка ҳам киноя йўли билан шу ном берилган. Ибн Аббос وَكَانَ لَهُ ثَمَرٌ Унинг бисёр бойлиги бор эди (18/Каҳф 34) оятини шу маънода талқин қилган.
ثَمَّرَ اللهُ مَالَهُ Аллоҳ унинг молини баракали қилди ибораси ҳам шу ўзакдандир. Бирор нарсадан келиб чиқадиган ҳар қандай фойда ثَمَرَة деб аталади. ثَمَرَةُ الْعِلْمِ الْعَمَلُ الصَّالحُُِ Илмнинг меваси — амали солиҳдир; ثَمَرَةُ الْعَمَلِ الصَّالحِ ِالْجَنَّةُ амали солиҳнинг меваси эса жаннатдир сўзи каби.