غ ر ر
Ғ-р-р
غَرَرْتُ فُلاَنًا : Фалончини ғафлат пайтида ушлаб олдим ва ундан истаганимни олдим, дейилади. غِرَّة : Уйғоқ ҳолда ғафлатга тушиш. غِرَار : Мудраш билан бирга бўлган ғафлат. Бу калиманинг асли, бир нарсадаги аниқ из маъносидаги غَرّ ўзагидан келади. غُرَّةُ الْفَرَسِ : Отнинг пешонасидаги оқлик, деган сўз ҳам шу маънодан келади. غِرَارُ السَّيْفِ : Қиличнинг дами. غَرُّ الثَّوْبِ : Кийимдаги буклама изи. اطْوِهِ عَلَى غَرِّهِ : Кийимни, буклангани туфайли ҳосил бўлган изнинг устига қатла, дейилади.
غَرَّهُ كَذَا غُرُورًا : Фалон нарса уни алдади; гўё уни, бурмалари устига қатлади. Аллоҳ буюради: يَا أَيُّهَا الْإِنْسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَرِيمِ : Эй инсон; карамли Роббинг хусусида сени нима алдаб қўйди? (82/Инфитор 6); لَا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي الْبِلَادِ : Куфр келтирганларнинг (фаровонлик ичида) юртма-юрт кезиб юриши, зинҳор сени алдаб қўймасин! (3/Оли Имрон 196); وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلَّا غُرُورًا : Шайтоннинг уларга ваъда қилаётгани, ёлғондан бошқа нарса эмасдир (4/Нисо 120); بَلْ إِنْ يَعِدُ الظَّالِمُونَ بَعْضُهُمْ بَعْضًا إِلَّا غُرُورًا : Йўқ, золимлар бир-бирига ёлғондан бошқасини ваъда қилмайдилар (35/Фотир 40); يُوحِي بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ زُخْرُفَ الْقَوْلِ غُرُورًا : Улардан баъзиси баъзисини алдаш учун усти ялтироқ сўзлар пичирлайди (6/Анъом 112); وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ : Дунё ҳаёти алдамчи бир лаззатдан бошқа нарса эмасдир (3/Оли Имрон 185); وَذَرِ الَّذِينَ اتَّخَذُوا دِينَهُمْ لَعِبًا وَلَهْوًا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا : Динларини ўйин ва кўнгилхушлик қилиб олганларни, дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсаларни тарк эт (6/Анъом 70); وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُورًا : Ўшанда мунофиқлар ва дилларида иллат бўлган кимсалар: Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизга ёлғондан бошқа ваъда қилмаган экан, деб айтардилар (33/Аҳзоб 12); وَلَا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ : Алдоқчи (шайтон) сизларни Аллоҳнинг мағфиратига ишонтириб алдаб қўймасин (31/Луқмон 33).
غَرُور : Инсонни алдайдиган мол, мансаб, шаҳват ва шайтон каби ҳар нарсадир. Бу калима, шайтон деб тафсир қилинган; чунки у, алдагувчиларнинг энг хабиси/ёмонидир. Бу калима, “дунё” деб ҳам тафсир қилинган; чунки у ҳақида; اَلدُّنْيَا تَغُرُّ وَتَضُرُّ وَتَمُرُّ : Дунё алдайди, зарар етказади ва ўтиб кетади, дейилган.
غَرَر : Хатар; غَرّ ўзагидан келади. وَنُهِيَ عَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ : Бай’ул-ғарар [юзага келиш-келмаслиги билинмайдиган, оқибати номаълум савдо]дан ман этилди. Хушхулқ кишига, алданиши мумкин бўлгани учун غَرِير дейилади. فُلاَنٌ أَدْبَرَ غَرِيرُهُ وَأَقْبَلَ هَرِيرُهُ : Фалончининг яхши хулқи кетди, ёмон хулқи келди/ахлоқи бузилди, дейилади.
Отнинг пешонасидаги оқлик ва у билан машҳур бўлиши нуқтаи назаридан шундай дейилади: فُلاَنٌ أَغَرُّ : Фалончи, машҳур ва қадрлидир. غُرَر : Ой бошидан бошлаб дастлабки уч кечага айтилади; чунки уларнинг ойдаги ўрни, худди пешонадаги оқликнинг отдаги ўрни кабидир.
غِرَارُ السَّيْفِ : Қиличнинг дами. غِرَار : Кам сут. غَارَتِ النَّاقَةُ : Туянинг сути камайди; ҳолбуки илгари камаймас деб гумон қилинган эди. Гўё туя эгасини алдаган бўлди.