غ ض ب
Ғ-з-б
غَضَب : Интиқом истаги билан юрак қонининг қайнаб кўтарилиши/отилиб чиқишидир. Шунинг учун Пайғамбар (сав) шундай буюрганлар: اِتَّقُوا الْغَضَبَ فَإِنَّهُ جَمْرَةٌ تُوقَدُ فِي قَلْبِ ابْنِ آَدَمَ، أَلَمْ تَرَوْا إِلَى اِنْتِفَاخِ أَوْدَاجِهِ وَحُمْرَةِ عَيْنَيْهِ : Ғазабдан сақланинглар; чунки у Одам боласининг қалбида ёнаётган чўғдир. Бўйин томирларининг шишганини ва кўзларининг қизарганини кўрмайсизларми?
Аллоҳ таоло ушбу тушунча билан сифатланганда, ундан кўзда тутилган нарса фақат интиқомдир, бошқа нарса эмас: بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ أَنْ يَكْفُرُوا بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ بَغْيًا أَنْ يُنَزِّلَ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ فَبَاءُوا بِغَضَبٍ عَلَى غَضَبٍ : Улар Аллоҳ ўз фазли билан истаган қулига ваҳий нозил қилишига ҳасад қилиб, У нозил қилган китобни инкор этиш билан ўзларини энг ёмон нарса эвазига сотдилар ва ғазаб устига ғазабга дучор бўлдилар (2/Бақара 90); وَبَاءُوا بِغَضَبٍ مِنَ اللَّهِ : Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар (3/Оли Имрон 112); كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَلَا تَطْغَوْا فِيهِ فَيَحِلَّ عَلَيْكُمْ غَضَبِي وَمَنْ يَحْلِلْ عَلَيْهِ غَضَبِي فَقَدْ هَوَى : Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар ва унда ҳаддан ошманглар, сўнгра устингизга ғазабим тушади ва кимнинг устига ғазабим тушса, энди у ҳалок бўлган бўлади (20/Тоҳо 81); أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ تَوَلَّوْا قَوْمًا غَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ : Аллоҳ ўзларига ғазаб қилган қавмни дўст тутганларни кўрмадингми? (58/Мужодала 14); غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ : Ғазабга учраганларнинг йўлига эмас (1/Фотиҳа 7). Баъзиларга кўра, الْمَغْضُوبِ сўзидан кўзда тутилган — яҳудийлардир.
غَضْبَة (Қаттиқ қоя) сўзи صَخْرَة сўзи кабидир. غَضُوب : Кўп ғазабланадиган. Илон ва бақирган туя ҳам шу сўз билан сифатланади. فُلاَنٌ غُضُبَّةٌ : Фалончи тез ғазабланади. Айтилишича, агар киши тирик бўлса, غَضِبْتُ لِفُلاَنٍ (Фалончи учун ғазабландим), агар ўлган бўлса (худди шу маънода), غَضِبْتُ بِهِ дейилади.