غ و ص
Ғ-в-с
غَوْص : Сув остига шўнғиб, ундан бирор нарса чиқаришдир. Хоҳ моддий нарса бўлсин, хоҳ илм бўлсин, яширин бир нарсага юзланиб, уни ўзи учун чиқариб оладиган ҳар бир кишига غَائِص дейилади. غَوَّاص : бу ишни кўп қиладиган кишидир. Аллоҳ буюради: وَالشَّيَاطِينَ كُلَّ بَنَّاءٍ وَغَوَّاصٍ : Барча бино қилувчи, ғаввослик қилувчи шайтонларни ҳам (унинг амрига бўйсундирдик) (38/Сод 37); وَمِنَ الشَّيَاطِينِ مَنْ يَغُوصُونَ لَهُ وَيَعْمَلُونَ عَمَلًا دُونَ ذَلِكَ : Унинг учун ғаввослик қилувчи ва бундан бошқа ишларни ҳам қиладиган шайтонларни ҳам унинг измига бўйсундирдик (21/Анбиё 82); яъни унинг учун ажойиб ишларни ва қизиқарли гўзал амалларни юзага чиқарувчи. Оятда сувдан фақат марваридлар чиқарилиши кўзда тутилмаган.

