غ ط و
Ғ-т-в
غِطَاء : бирор нарсанинг устига қўйиладиган қопқоқ ва шунга ўхшаш нарса; غِشَاء эса бирор нарсанинг устига кийдириладиган кийим ва шунга ўхшаш нарсалардир. Баъзан бу сўз жаҳолат учун истиора қилинади. Аллоҳ буюради: لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَذَا فَكَشَفْنَا عَنْكَ غِطَاءَكَ فَبَصَرُكَ الْيَوْمَ حَدِيدٌ : Дарҳақиқат, сен бундан ғафлатда эдинг. Мана, Биз сендан пардангни очиб юбордик. Бугун энди кўзинг ўткирдир (50/Қоф 22).

