غ م م
Ғ-м-м
غَمّ : бирор нарсани яширмоқдир. Шу маънодан, қуёшнинг нурини тўсгани сабабли булутга غَمَام дейилади. Аллоҳ буюради: هَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا أَنْ يَأْتِيَهُمُ اللَّهُ فِي ظُلَلٍ مِنَ الْغَمَامِ وَالْمَلَائِكَةُ وَقُضِيَ الْأَمْرُ : Улар Аллоҳ булутдан соялар ичида фаришталар билан бирга уларга келишини ва ишни битиришини кутмоқдаларми? (2/Бақара 210). غَمَّى шакли ҳам худди غَمَام кабидир. Қуйидаги иборалар ҳам шу маънодадир: غُمَّ الْهِلاَلُ : ой булут билан тўсилди; يَوْمٌ غَمٌّ : булутли кун; لَيْلَةٌ غَمَّةٌ وَغَمَّاءُ وَغُمًّى : булутли кеча. Шоир шундай дейди:
لَيْلَةٌ غُمًّى طَامِسٌ هِلاَلُهَا -341
341- Булутли ва ойи хира бир кеча.
غُمَّةُ اْلأَمْرِ : чигал/муаммоли иш. ثُمَّ لَا يَكُنْ أَمْرُكُمْ عَلَيْكُمْ غُمَّةً : Сўнгра ишингиз бошингизга ғумма бўлмасин (10/Юнус 71); яъни ишингиз бошингизга дард бўлмасин.
غَمٌّ ва غُمَّةٌ худди كَرْبٌ ва كُرْبَةٌ /дард сўзлари кабидир. غِمَامَة : туянинг бурни ва кўзлари устига боғланадиган мато. نَاصِيَةٌ غَمَّاءُ : юзни тўсадиган мато.
غَمْر сўзининг асл маъноси — бирор нарсанинг изини ўчиришдир. Шу маънодан, селнинг изини кетказадиган кўп сувга غُمْر ва غَامِر дейилади. Шоир шундай дейди:
وَالْمَاءُ غَامِرُ جُدَّادِهَا -342
342- Сув унинг эшилган ипларини тўсиб турарди.
Бу турдаги сувга сахий одам ва тез чопадиган от ўхшатилиб, уларга غَمْر дейилган; худди ҳар иккиси денгизга ўхшатилгани каби. غَمْرَة : турган жойини қоплайдиган кўп сув. Бу сўз эгасини ўраб олган жаҳолат учун мисол (масал) сифатида ишлатилади. Бунга ўхшашга Аллоҳ таоло қуйидаги сўзи билан ишора қилмоқда: فَأَغْشَيْنَاهُمْ : Уларни тўсиб қўйдик (36/Ёсин 9). Қуйидаги оятлар ҳам бунга ўхшашдир: فَذَرْهُمْ فِي غَمْرَتِهِمْ حَتَّى حِينٍ : Уларни маълум муддатгача ўз ғафлатлари ичида қўйиб бер (23/Муъминун 54); الَّذِينَ هُمْ فِي غَمْرَةٍ سَاهُونَ : Улар қуюқ бир жаҳолат ичида қолган ғофиллардир (51/Зориёт 11). Бало ва қийинчиликларга غَمَرَات дейилади: وَلَوْ تَرَى إِذِ الظَّالِمُونَ فِي غَمَرَاتِ الْمَوْتِ : У золимларнинг ҳолини ўлим талвасаси ичида эканларида бир кўрсанг эди! (6/Анъом 93).
رَجُلٌ غَمْرٌ : тажрибасиз, жоҳил одам. Кўплиги أَغْمَار шаклида келади. غِمْر : яширин адоват. Кўплиги غُمُور шаклида келади. غَمَر : бошқа ҳидларни тўсадиган ёғ ҳиди. غَمِرَتْ يَدُهُ : унинг қўли ифлосланди; غَمِرَ عِرْضُهُ : унинг номуси/нафси/бадани ифлосланди. دَخَلَ فِي غُمَارِ النَّاسِ وَخُمَارِهِمْ : у одамлар тўдасининг орасига кирди. غُمْرَة : суртиладиган заъфарон. وَقَدْ تَغَمَّرْتُ بِالطِّيبِ : ўзимга хушбўйлик сурдим.
Сув жиҳатидан, сув ичиладиган қадаҳга ҳам غُمَر дейилади. Қуйидаги сўз ҳам шу маънодан ясалган: تَغَمَّرْتُ : оз сув ичдим. فُلاَنٌ مُغَامِرٌ : фалончи ўзини урушнинг ичига отди. Бу ё арабларнинг يَخُوضُ الْحَرْبَ : урушга шўнғимоқда сўзлари каби, кишининг ҳаддан ортиқ жанг қилгани ва урушга шўнғигани учундир; ёки унинг жоҳил, тажрибасиз деб ўйлангани сабаблидир. Бу эса уни худди هَوَج /аҳмоқ ва шунга ўхшаш сўзлар билан сифатлаш кабидир.