س ج د
С-ж-д
سُجُود сўзининг асл маъноси бўйсунишдир. Кейинчалик бу сўз фақат Аллоҳга бўйсуниш ва Унга ибодат қилиш учун ишлатиладиган бўлди. Ушбу сўз инсон, ҳайвон ва жонсиз мавжудотларнинг барчаси учун ишлатилади. Бу эса икки қисмга бўлинади:
1- Ихтиёрий равишда қилинадиган сажда: Бу фақат инсонларга хос бўлиб, инсон у билан савобга ноил бўлади. Қуйидаги оят шундай саждага тааллуқлидир: فَاسْجُدُوا لِلَّهِ وَاعْبُدُوا : Аллоҳ учун саждага эгилинг, Унга ибодат қилинг (53/Нажм 62); яъни, Аллоҳга бўйсунинг.
2- Ихтиёрдан ташқари қилинадиган сажда: Бу инсон, ҳайвон ва ўсимликларга хосдир: وَلِلّهِ يَسْجُدُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا وَظِلاَلُهُم بِالْغُدُوِّ وَالاَصَالِ : Осмонлар ва Ердаги ким бўлса, соялари билан бирга хоҳ истасин, хоҳ истамасин, эртаю кеч Аллоҳга сажда қилади (13/Раъд 15); أَوَ لَمْ يَرَوْا إِلَى مَا خَلَقَ اللّهُ مِنْ شَيْءٍ يَتَفَيَّأُ ظِلاَلُهُ عَنِ الْيَمِينِ وَالْشَّمَآئِلِ سُجَّدًا لِلّهِ وَهُمْ دَاخِرُونَ : Ахир улар кўрмадиларми, Аллоҳ яратган нарсаларнинг соялари ўнг ва чап томонларидан бўйинлари эгилган ҳолда, Аллоҳ учун саждаларга йиқилиб бурилмоқда (16/Наҳл 48). Бу — ихтиёрдан ташқари қилинадиган саждадир. Бундай сажда бу мавжудотларнинг яратилганини ва улар Ҳаким Фоилнинг махлуқлари эканини баён қилувчи ҳамда бунга диққатни тортувчи қатъий далилдир.
وَلِلّهِ يَسْجُدُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي اْلأَرْضِ مِنْ دَآبَّةٍ وَالْمَلاَئِكَةُ وَهُمْ لاَ يَسْتَكْبِرُونَ : Осмонлардаги ва Ердаги жонзотлар ҳам, фаришталар ҳам ёлғиз Аллоҳга сажда қиладилар ва ҳеч такаббурлик қилмайдилар (16/Наҳл 49) ояти сажданинг ҳар икки шаклини қамраб олади. وَالنَّجْمُ وَالشَّجَرُ يَسْجُدَانِ : Ўт-ўлан ва дарахтлар сажда қиладилар (55/Ар-Роҳман 6) ояти эса фақат тасхир саждасига тааллуқлидир.
Баъзилар اسْجُدُوا ِلآدَمَ : Одамга сажда қилинглар (2/Бақара 34) сўзи билан фаришталарга Ҳазрати Одамни қибла қилиб олиш буюрилганини айтса, баъзилар эса улар бу илоҳий хитоб билан Ҳазрати Одамга бўйсунишга, унинг ва фарзандларининг манфаатига бўлган ишларни қилишга буюрилганини, иблисдан бошқа фаришталар бу амрга итоат этганини айтадилар. اُدْخُلُوا الْبَابَ سُجَّدًا : Дарвозадан сажда қилган ҳолда киринглар (4/Нисо 154); яъни, хокисорона ва бўйсуниб киринглар. Сажда шариатда намоздаги маълум рукнга ҳамда у билан бир хил тоифадаги тиловат ва шукр саждаларига хос қилинган.
Баъзан сажда намоз маъносида ишлатилади: وَمِنَ اللَّيْلِ فَسَبِّحْهُ وَأَدْبَارَ السُّجُودِ : Кечанинг бир қисмида ва саждалар ортидан Уни тасбеҳ айт (50/Қоф 40); яъни намозлар ортидан. Араблар чошгоҳ намозига سُبْحَةُ الضُّحَى ва سُجُودُ الضُّحَى номларини берганлар. Баъзилар وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ : Роббингга ҳамд билан тасбеҳ айт (20/Тоҳо 130) ояти билан намоз назарда тутилганини айтганлар. Саждага эътибор берилиб, намоз ўқиладиган жойга مَسْجِد дейилади.
Баъзилар وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ : Масжидлар фақат Аллоҳга тегишлидир (72/Жин 18) ояти билан ер юзи назарда тутилганини айтади. Дарҳақиқат, ҳадисда ривоят қилинганидек, бутун ер юзи масжид ва пок қилинган. Баъзилар эса ундан мурод пешона, бурун, қўллар, тиззалар ва оёқлар каби сажда қилинадиган аъзолар эканини айтади. أَلاَ يَسْجُدُوا لِلَّهِ : Аллоҳга сажда қилишлари керак эмасми? (27/Намл 25); яъни, эй қавмим, Аллоҳга сажда қилинглар. وَخَرُّوا لَهُ سُجَّدًا : Ҳаммалари унинг (Юсуф) учун саждага йиқилдилар (12/Юсуф 100); яъни, унинг олдида бўйсундилар. Ҳазрати Юсуф замонида сажда хизмат маъносида кенг тарзда ишлатилгани айтилади. Шоир шундай дейди:
وَافىَ بِهَا لِدَرَاهِمِ الإِسْجَادِ -226
226- Сажда қилдирувчи дирҳамлар учун уни келтирди.
Шоир бу сўзи билан устида ўзига сажда қилинадиган подшонинг сурати туширилган дирҳамларни назарда тутади.