س خ ط
С-х-т
سَخَط ва سُخْط : Жазони тақозо этувчи шиддатли ғазабдир: إِذَا هُمْ يَسْخَطُونَ : Дарҳол аччиқланадилар (9/Тавба 58). Ғазаб Аллоҳдан бўлса, азоблаш маъносини англатади: ذَلِكَ بِأَنَّهُمُ اتَّبَعُوا مَا أَسْخَطَ اللَّهَ : Бу шундай. Чунки улар Аллоҳни ғазаблантирган нарсаларнинг ортидан эргашдилар (47/Муҳаммад 28); أَنْ سَخِطَ اللّهُ عَلَيْهِمْ : Аллоҳ уларга ғазаб қилди (5/Моида 80); أَفَمَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَ اللّهِ كَمَنْ بَاءَ بِسَخْطٍ مِنَ اللّهِ وَمَأْوَاهُ جَهَنَّمُ : Аллоҳнинг ризолигига эргашган киши Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва жойи жаҳаннам бўлган киши билан баробармидир? (3/Оли Имрон 162).

