س د د
С-д-д
Баъзиларга кўра, سَدّ ва سُدّ сўзларининг маъноси бирдир. Баъзилар эса: سُدّ табиий тўсиққа, سَدّ эса кейинчалик қурилган тўсиққа айтилади, дейишади. Аслида سَدّ сўзи سَدَدْتُهُ /унинг олдини тўсдим феълининг масдаридир. Аллоҳ буюради: فَهَلْ نَجْعَلُ لَكَ خَرْجًا عَلَى أَن تَجْعَلَ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ سَدًّا : Биз билан уларнинг ўртасига бир девор қилиб беришинг учун сенга бир миқдор ҳақ тўлайликми? (18/Каҳф 94). Ғовлар ҳам тўсиққа ўхшатилган: وَجَعَلْنَا مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ سَدًّا وَمِنْ خَلْفِهِمْ سَدًّا : Уларнинг олдиларидан бир тўсиқ ва орқаларидан бир тўсиқ тортдик (36/Ёсин 9). Оятда келган سَدًّا сўзи سُدًّا шаклида ҳам ўқилган.
سُدَّة: эшикнинг устида уни ёмғирдан ҳимоя қиладиган соябонга ўхшаш нарсадир. Баъзан бу сўз, қуйидаги иборадагидек эшик маъносида ҳам келади: اَلْفَقِيرُ الَّذِي لاَ يُفْتَحُ لَهُ سُدَدُ السُّلْطَانِ : Султоннинг эшиклари ўзига очилмайдиган фақир. سَدَاد ва سَدَد сўзлари тўғрилик маъносидадир. سِدَاد эса бўшлиқ ва тирқишлар унинг ёрдамида беркитиладиган нарсадир. Бу сўз, фақирлик унинг ёрдамида тўсиладиган нарса учун ҳам истиора қилинган.