س ه م
С-ҳ-м
سَهْم : Отилган нарса ҳамда улар воситасида қуръа ташланадиган ўқ ва шунга ўхшаш нарсалардир: فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ الْمُدْحَضِينَ : Қуръа ташлади ва мағлуб бўлганлардан бўлди (37/Соффат 141). اِسْتَهَمُوا : Қуръа ташлашди. بُرْدٌ مَسَهَّمٌ : Устида ўқ сурати бўлган тўн. سَهَمَ وَجْهُهُ : Юзи ўзгарди. سُهَام : Юз ундан сабабли ўзгарадиган бир касаллик.

