س ن ه
С-н-ҳ
سَنَة : Бу сўзнинг ўзаги ҳақида икки хил қараш мавжуд: Бир қарашга кўра, унинг асли سَنَهَة дир. Чунки араблар бу ўзакдан سَانَهْتُ فُلاَنًا : Фалончи киши билан йилма-йил муомалада бўлдим, деб айтадилар. Шунингдек, سُنَيْهَةٌ деб ҳам айтадилар. لَمْ يَتَسَنَّهْ (2 /Бақара 259) оят иборасининг ҳам шу ўзакдан келиб чиққани айтилади. Яъни, устидан йиллар ўтиши билан ўзгармади ва тароватини йўқотмади. Айримларга кўра эса бу сўзнинг асли вовлидир. Чунки араблар бу ўзакдан سَنَوَات сўзини ясайдилар. سَانَيْتُ шакли ҳам шу ўзакдандир. Бу қарашга кўра, сўз охиридаги ҳо (ҳарфи) вақф учундир. Худди كِتَابِيَهْ (69 /Ҳаққо 19) ва حِسَابِيَهْ (69 /Ҳаққо 20) каби. Аллоҳ буюради: أَرْبَعِينَ سَنَةً : Қирқ йил (5/Моида 26); سَبْعَ سِنِينَ دَأَبًا : Одатдагидек етти йил (12/Юсуф 47); ثَلاَثَ مِئَةٍ سِنِينَ : Уч юз йил (18/Каҳф 25). وَلَقَدْ أَخَذْنَا آلَ فِرْعَونَ بِالسِّنِينَ : Батаҳқиқ, Биз Фиръавн хонадонини йилларча сиқувга олдик (7/Аъроф 130); яъни қурғоқчилик билан.
سَنَة сўзи кўпроқ қурғоқчилик бўлган йил учун ишлатилади. Бу маънода шундай дейилади: أَسْنَتَ الْقَوْمُ : Қавмнинг бошига қурғоқчилик тушди. Шоир шундай дейди:
لَهَا أَرَجٌ مَا حَوْلَهَا غَيْرُ مُسْنِتٍ -246
246- Унинг хушбўй ҳиди бор; атрофида эса қаҳатчиликдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
Бошқа бир шоир эса шундай дейди:
فَلَيْسَتْ بِسَنْهَاءَ وَلاَ رَجَبِيَّةٍ -247 247 Кўриб турганингдек, бу сўз ҳо (ҳарфи) ўзаклидир. Яна бошқа бир шоир шундай дейди: -248 248