س ل خ
С-л-х
سَلْخ : Ҳайвон терисини тортиб шилишдир. سَلَخْتُهُ فَانْسَلَخَ /Уни шилдим, у эса шилинди, дейилади. Бу маънодан истиора йўли билан шундай дейилади: سَلَخْتُ دِرْعَهُ : Унинг совутини тортиб олдим. سَلَخَ الشَّهْرُ وَانْسَلَخَ : Ой ўтди. Бу маънода Аллоҳ буюради: فَإِذَا انْسَلَخَ الأَشْهُرُ الْحُرُمُ : Ҳаром ойлар чиққач (9/Тавба 5); نَسْلَخُ مِنْهُ النَّهَارَ : Кундузни ундан (кечадан) суғуриб оламиз (36/Ёсин 37). Терисини шилиб ташлагани учун илонга أَسْوَدُ سَالِخٌ дейилади. Ҳали пишмаган кўк хурмоси сочилиб/тўкилиб кетадиган дарахтга نَخْلَةٌ مِسْلاَخٌ дейилади.

