ش ط أ
Ш-т-ъ
شَاطِئُ الْوَادِي : Водийнинг ён томони: نُودِيَ مِنْ شَاطِئِ الْوَادِ الاَيْمَنِ : Водийнинг ўнг қирғоғидан унга нидо қилинди (28/Қосос 30). شَاطَأْتُ فُلاَنًا : Фалон кишини водийнинг чеккасидан юргиздим, дейилади. شَطْءُ الزَّرْعِ : Экиндан чиққан ниҳол. تَفَرَّعَ فِي شَاطِئَيْهِ : Унинг ҳар икки чеккасида тарқалиб ёйилди. Кўплиги أَشْطَاء шаклида келади. Аллоҳ буюради: كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ : Улар шатъини ёриб чиқарган бир экинга ўхшайдилар (48/Фатҳ 29); яъни ниҳолларини. Бир қироатда; شَطَأَه [ط ҳарфининг фатҳаси билан] шаклида ҳам ўқилган, худди شَمْع - شَمَع; نَهْر - نَهَر каби.

