ش ك ك
Ш-к-к
شَكّ : инсон наздида икки зид/қарама-қаршининг тенг ва баробар бўлишидир. Бу баъзан инсоннинг қўлида икки қарама-қаршига оид тенг қийматдаги икки аломатнинг бўлиши ёки бўлмаслиги сабабли юз беради. Шак баъзан бир нарсанинг бор ёки йўқлиги хусусида юзага келади. Баъзан бир нарсанинг қайси жинсдан эканлиги билан; баъзан унинг айрим сифатлари билан; баъзан эса унинг мавжуд бўлиш мақсади билан боғлиқ бўлади.
Шак бир хил жаҳолатдир; лекин жаҳолат шакдан кўра хусусийроқ/тор маънолидир. Чунки жаҳолат икки зиддан ҳеч бирини билмаслик тарзида ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳар бир шак жаҳолатдир; лекин ҳар бир жаҳолат шак эмас. Аллоҳ буюради: وَإِنَّهُمْ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مُرِيبٍ : Албатта, улар у ҳақда шубҳа берувчи гумон ичидадирлар (11/Ҳуд 110); بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ : Йўқ, улар шак-шубҳа ичида ўйнаб юрибдилар (44/Духон 9); فَإِنْ كُنْتَ فِي شَكٍّ مِمَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ فَاسْأَلِ الَّذِينَ يَقْرَءُونَ الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكَ : Сизга нозил қилганларимизда бирон шубҳага тушсангиз, сиздан олдин Китобни ўқийдиганлардан сўранг (10/Юнус 94).
Бу сўз شَكَكْتُ الشَّيْءَ : Бир нарсани тешдим, деган ибородан ҳам ясалган бўлиши мумкин. Бу маънода шоир шундай дейди:
وَشَكَكْتُ بالرُّمْح الأصَمِّ ثيَابَهُ *** لَيْسَ الْكَرِيمُ عَلَى الْقَنَا بِمُحَرَّمِ -270
270- Кучли найза билан унинг кийимини (танасини/қалбини) тешдим;
Олийжаноб киши найзаларга ҳаром эмас.
Гўё шак бир нарсадаги тешикдир ва у шундайки, фикр унда тўхтаб, таяниб қоладиган жой топа олмайди. Шак сўзи, 'қўлнинг ёнга ёпишиши' маъносидаги شَكّ сўзидан истиора қилинган бўлиши ҳам мумкин. Бу эса икки зиднинг ораларидаги чалкашлик туфайли фарқлаб бўлмас даражада бир-бирига ёпишиб қолишидир. Бу фикрга арабларнинг қуйидаги истиоравий ибораси далолат қилади: اِلْتَبَسَ اْلأَمْرُ وَاخْتَلَطَ وَأَشْكَلَ : Иш чалкашиб кетди. شِكَّة : ўзи билан бир нарса ёриладиган қурол.