ش ك و
Ш-к-в
شَكْو’ شِكَايَة’ شَكَاة’ شَكْوَى : Ғам-ташвишни изҳор қилишдир. شَكَوْتُ وَاشْتَكَيْتُ /Ғам-ташвишимни изҳор этдим, дейилади: إِنَّمَا أَشْكُو بَثِّي وَحُزْنِي إِلَى اللَّهِ : Мен ғам ва ташвишларимни ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламан (12/Юсуф 86); قَدْ سَمِعَ اللَّهُ قَوْلَ الَّتِي تُجَادِلُكَ فِي زَوْجِهَا وَتَشْتَكِي إِلَى اللَّهِ : Аллоҳ сиз билан эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди (58/Мужодала 1).
أَشْكَاهُ : Унга ғам-ташвиш келтирди. Бу худди أَمْرَضَهُ /Уни касал қилди, деган сўз кабидир. Шунингдек, أَشْكَاهُ сўзи «унинг оғриғини кетказди» деган маънога ҳам келади. Қуйидагича ривоят қилинади: شَكَوْنَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَرَّ الرَّمْضَاءِ فِي جِبَاهِنَا وَأَكُفِّنَا فَلَمْ يُشْكِنَا : Пешона ва кафтларимизга урган ҳаддан ортиқ иссиқдан Расулуллоҳ (сав)га шикоят қилдик; лекин у шикоятимизни кетказмади.
شَكْو сўзининг асл маъноси, شَكْوَة ни очиб, унинг ичидагини намоён қилишдир. شَكْوَة : Ичига сув солинадиган кичик идишдир. Гўё бу сўзнинг ўзак маъносида истиора бордек; худди қуйидаги иборалар каби: بَثَثْتُ لَهُ مَا فِي وِعَائِي : Идишимдагини унга ёйдим; نَفَضْتُ مَا فِي جِرَابِي : Тўрвамдагини қоқдим; яъни қалбимдагини ошкор қилдим.
مِشْكَاة : Тешиги бўлмаган ковак/Туйнуги бўлмаган кичик ҳужра: مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ : Унинг нури, ичида чироқ бўлган токчага ўхшайди (24/Нур 35). مِشْكَاة қалбнинг, مِصْبَاح эса ундаги Аллоҳ нурининг тимсолий ифодасидир.