ش م ت
Ш-м-т
شَمَاتَة : Сенга адоват қилган ва сен ҳам унга адоват қилган кишининг бошига тушган балодан хурсанд бўлишдир. شَمِتَ بِهِ فَهُوَ شَامِتٌ [Унинг бошига тушган нарсадан хурсанд бўлди]; أَشْمَتَ اللهُ بِهِ الْعَدُوَّ : Аллоҳ унинг душманларини, унга берган баласи билан хурсанд қилди/қилсин, дейилади. Аллоҳ буюради: فَلَا تُشْمِتْ بِيَ الْأَعْدَاءَ : Дардим билан душманларимни хурсанд қилмагин (7/Аъроф 150).
تَشْميِت : Аксирган кишига дуо қилишдир. Гўё дуо қилиш билан ундан шаматат (душманни хурсанд қилиш) кетказилган бўлади. Бу худди “касалликни кетказиш” маъносидаги تَمْرِيض кабидир.
Шоир шундай дейди:
فَبَاتَ لَهُ *** طَوْعَ الشَّوَامِتِ -272
272- Унинг учун тунади, бошига тушган кулфатдан хурсанд бўлувчилар каби.
Яъни, у бошига тушган нарсалардан хурсанд бўлувчи аёлларнинг орзу қилганларига кўра тунади. Баъзилар шоир شَوَامِت сўзи билан оёқларни назарда тутган, деб айтишади; лекин бу фикрнинг тўғрилиги шубҳалидир. Чунки байтда уни қувватлайдиган далил йўқ.