ص ع ق
С-ъ-қ
صَاعِقَة ва صَاقِعَة бир-бирига яқин икки сўздир. Улар катта шовқин маъносини англатади. Бироқ шуниси борки, صَقْع ер юзидаги жисмларга; صَعْق эса осмондаги жисмларга нисбатан ишлатилади. Баъзи тилшуносларга кўра صَاعِقَة уч маънога келади:
1- Ўлим: وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَصَعِقَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ إِلَّا مَنْ شَاءَ اللَّهُ : Сур чалинганда, Аллоҳ хоҳлаган зотлардан бошқа осмонлардаги ва ердагилар ҳаммаси йиқилиб ўлди (39/Зумар 68); فَأَخَذَتْهُمُ الصَّاعِقَةُ بِظُلْمِهِمْ : Золимликлари туфайли дарҳол уларни ўлим ушлаган эди (4/Нисо 153).
2- Азоб: فَإِنْ أَعْرَضُوا فَقُلْ أَنْذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ : Агар улар юз ўгирсалар, айт: “Сизларни Од ва Самуднинг бошига келган азобга ўхшаш бир азобдан огоҳлантирдим” (41/Фуссилат 13).
3- Олов: وَيُرْسِلُ الصَّوَاعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَنْ يَشَاءُ : Аллоҳ оловлар юборади-да, у билан Ўзи хоҳлаган кишисини уради (13/Раъд 13).
Тилшунослар зикр этган бу маънолар صَاعِقَة тушунчасидан келиб чиқадиган нарсалардир. Зеро صَاعِقَة осмондан келадиган шиддатли товушдир. Сўнгра ундан фақат бир олов ёки азоб ёхуд ўлим ҳосил бўлади. Асл моҳиятда صَاعِقَة бир нарсадир, бошқа жиҳатлар эса унинг таъсирида юзага келади.