Кейин, албатта, Биз унга киришга энг лойиқ бўлганларни энг яхши билувчимиз
(19/Марям 70). Оятдаги صِلِيًّا сўзи صَال сўзининг кўплиги, деб айтилган.
صِلاَء : Ёқилғи ва қовуриш маъносида ишлатилади. Тилшуносларнинг кўпчилигига кўра صَلاَة дуо, табрик ва улуғлаш маъноларида келади. صَلَّيْتُ عَلَيْهِ : Унга дуо қилдим ва уни покладим. Пайғамбар (сав) шундай марҳамат қилганлар: إِذَا دُعِيَ أَحَدُكُمْ إِلَى طَعَامٍ فَلْيُجِبْ، وَإِنْ كَانَ صَائِمًا
فَلْيُصَلِّ
Бирортангиз таомга чақирилса, борсин; агар рўзадор бўлса, салотайтсин
وَصَلِّ
عَلَيْهِمْ إِنَّ
صَلَاتَكَ
سَكَنٌ لَهُمْ :
Уларга дуоқил, чунки сенинг дуонг уларга кўнгил таскинини беради
(9/Тавба 103); إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ
يُصَلُّونَ
عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا
صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا :
Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавотайтадилар. Эй иймон келтирганлар, сизлар ҳам унга салавотайтинглар
Аъробийлар ичида шундайлари ҳам борки, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиради, берган нарсасини Аллоҳ ҳузурида яқин даражаларга эришишга ва Расулнинг дуоларини олишга восита деб санайди
Аллоҳнинг мусулмонларга салоти, аслида, уларни поклашидир: أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ
صَلَوَاتٌ
مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ :
Роббилари тарафидан саловот ва раҳмат ана ўшаларгадир
(2/Бақара 157). Фаришталарнинг салоти эса худди инсонларникига ўхшаб, дуо ва истиғфор маъносидадир: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ
يُصَلُّونَ
عَلَى النَّبِيِّ :
Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавотайтадилар
Маълум бир ибодат маъносидаги صَلاَة сўзининг асл маъноси дуодир. Ушбу ибодатнинг мазкур сўз билан номланиши, бир нарсанинг ўз таркибидагиларнинг бир қисми билан номланишига ўхшайди. صَلاَة /
Намоз
шакл жиҳатидан шариатдан шариатга/диндан динга ўзгарса-да, барча шариатларда/динларда мавжуд бўлган ибодатлардандир. Шунинг учун Аллоҳ таоло шундай буюрган: إِنَّ
Баъзилар шундай дейди: صَلاَة сўзи صَلَى ўзагидан келиб чиқади. صَلَّى الرَّجُلُ сўзининг маъноси эса шудир: Киши бу ибодат билан Аллоҳнинг ёниб турган олови бўлган صَلَى ни ўз нафсидан узоқлаштирди ва уни кетказди. صَلَّى шакли, «касалликни кетказиш» маъносидаги مَرَّضَ шаклига ўхшайди. Ибодат жойига ҳам صَلاَة дейилади. Шунинг учун черковларга صَلَوَات дейилган: وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ
Аллоҳ таоло المُصَلِّين сўзини фақат мунофиқлар учун ишлатган: فَوَيْلٌ
لِلْمُصَلِّينَ
* الَّذِينَ هُمْ عَنْ
صَلَاتِهِمْ
سَاهُونَ :
У намозўқувчиларнинг ҳолига вой, улар намозларидан ғофилдирлар
(107/Моъун 4-5). وَلَا يَأْتُونَ
الصَّلَاةَ
إِلَّا وَهُمْ كُسَالَى :
Намозга
фақат дангасалик билан келадилар
(9/Тавба 54). إِقَامَة лафзининг намоз билан бирга зикр қилиниши, намоз ўқишдан мақсад фақат шаклан эмас, балки унинг барча рукн ва шартларини тўла бажариш эканига ишора қилиш учундир. Шунинг учун шундай ривоят қилинган: انَّ
الْمُصَلِّينَ
كَثِيرٌ وَالْمُقِيمِينَ لَهَا قَلِيلٌ :
Намоз
ўқувчилар кўпдир; аммо уни адо этувчилар оздир
. قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ
الْمُصَلِّينَ
Улар: Биз намозўқувчилардан эмас эдик, – дейдилар
(74/Муддассир 43); яъни пайғамбарларга эргашганлардан эмас эдик. فَلَا صَدَّقَ وَلَا
صَلَّى
Тасдиқ қилмаган, намоз ҳам ўқимаган эди
(75/Қиёмат 31) ояти, сўз юритилаётган киши намоз ўқувчилардан; яъни намозни адо этувчилардан бўлиши у ёқда турсин, ҳатто шаклан намоз ўқувчилардан бири ҳам эмаслигига ишора қилади. وَمَا كَانَ
صَلَاتُهُمْ
عِنْدَ الْبَيْتِ إِلَّا مُكَاءً وَتَصْدِيَةً :
Уларнинг Каъба олдидаги намозлари фақат ҳуштак чалиш ва чапак уришдан бошқа нарса эмас эди
صَلاَة сўзининг қуйидаги оятларда такрорланишида қандай фойда борлигини, иншооллоҳ, ушбу китобдан кейин кўриб чиқамиз: قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ * الَّذِينَ هُمْ فِي
صَلَاتِهِمْ
خَاشِعُونَ :
Мўминлар, шубҳасиз, нажот топдилар * Улар намозларида хушуъ ичидадирлар