ص ي ف
С-й-ф
صَيْف /Ёз: Қишга зид бўлган фасл. Аллоҳ буюради: إِيلَافِهِمْ رِحْلَةَ الشِّتَاءِ وَالصَّيْفِ : Уларни қиш ва ёз сафарига кўниктиргани учун (106/Қурайш 2). الرَّبِيع /Баҳорда ёғадиган ёмғирга رَبِيع дейилгани каби, الصيف /ёзда ёғадиган ёмғирга ҳам صَيْف дейилади. صَافُوا : Ёзда бўлдилар. أَصَافُوا : Ёзга кирдилар.

