ص و م
С-в-м
صَوْم : бу калиманинг асл маъноси — егулик бўладими, сўз бўладими ёки юриш бўладими, бирор ишни қилишдан тийилишдир. Шунинг учун юришдан ёки емини ейишдан тийилган отга صَائِم дейилади. Шоир шундай дейди:
خَيْلٌ صِيَامٌ وَأُخْرَى غَيْرُ صَائِمَةٍ -290
290- Емдан тийилиб турган от; бошқаси эса емини емоқда.
Тинган шамолга صَوْم дейилади. Қуёшнинг осмон ўртасида тўхташи назарда тутилиб, кун ўртасига ҳам صَوْم дейилади. Шунинг учун قَامَ قَائِمُ الظَّهِيرَةِ /Қуёш кун ўртасида тўхтади дейилади. مَصَامُ الْفَرَسِ وَمَصَامَتُهُ : отнинг турадиган жойи.
Шариатда صَوْم /рўза — мукаллафнинг ният қилиб, оқ ипдан қора ипгача [фажрдан то қуёш ботгунига қадар] ейиш, ичиш, жинсий яқинлик ва қайт қилишдан ўзини тийишидир. إِنِّي نَذَرْتُ لِلرَّحْمَنِ صَوْمًا : Мен Раҳмонга рўза назр қилганман (19/Марям 26). Баъзиларга кўра, ушбу оят ибораси билан гапирмаслик/сукут сақлаш назарда тутилган; зеро оятнинг давомида келган қуйидаги сўз бунга далолат қилади: فَلَنْ أُكَلِّمَ الْيَوْمَ إِنْسِيًّا : Энди бугун ҳеч бир инсон билан асло гаплашмайман (19/Марям 26)