ص م م
С-м-м
صَمَم : Сезги аъзосининг йўқолишидир. Ҳаққа қулоқ солмайдиган ва ҳақни қабул қилмайдиганлар ҳам шу тушунча билан сифатланадилар. Аллоҳ буюради: صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ : Улар кар, соқов ва кўрдирлар (2/Бақара 18); وَالَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُوا بِآَيَاتِ رَبِّهِمْ لَمْ يَخِرُّوا عَلَيْهَا صُمًّا وَعُمْيَانًا : Ўзларига Роббиларининг оятлари эслатилганда, уларга нисбатан кар ва кўр бўлиб муомала қилмайдилар (25/Фурқон 73); مَثَلُ الْفَرِيقَيْنِ كَالْأَعْمَى وَالْأَصَمِّ وَالْبَصِيرِ وَالسَّمِيعِ : Бу икки гуруҳнинг мисоли; кўр ва кар ҳамда кўрувчи ва эшитувчи кабидир (11/Ҳуд 24); وَحَسِبُوا أَلَّا تَكُونَ فِتْنَةٌ فَعَمُوا وَصَمُّوا ثُمَّ تَابَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ ثُمَّ عَمُوا وَصَمُّوا كَثِيرٌ مِنْهُمْ : Фитна бўлмайди деб гумон қилдилар, кўр бўлиб қолдилар, кар бўлиб қолдилар; сўнгра Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди, шунга қарамай кўпчилиги кўр бўлиб қолдилар ва кар бўлиб қолдилар (5/Моида 71).
Овоз чиқармайдиган нарсалар ҳам эшитмайдиган кишига ўхшатилган. Шунинг учун صَمَّتْ حَصَاةٌ بِدَمٍ дейилган. Яъни шундай қон оқдики, агар унинг ичига бир шағал ташланса, унинг ҳеч қандай ҳаракати сезилмайди. ضَرْبَةٌ صَمَّاءُ : Яширин зарба. Шу маънодан бир зарба билан кар қиладиган баҳодирга صِمَّة дейилади. Қулоғи боғланган карга ўхшатилиб صَمَمْتُ الْقَارُورَةَ : Шишанинг оғзини бекитдим, дейилади. صَمَّمَ فِي اْلأَمْرِ : Ўзини манъ қилаётганларга гўё кар бўлгандек қулоқ солмасдан ишини давом эттирди. صَمَّان : Қаттиқ тупроқ. اِشْتِمَالُ الصَّمَّاءِ : Баданнинг барчасини қоплайдиган бир бўлак кийим.