ف ج ر
Ф-ж-р
فَجْر : Бирор нарсани кенг тарзда ёриб очишдир. Масалан, инсоннинг сув ариғи очиши каби. Бу ўзакдан шундай дейилади: فَجَرْتُهُ فَانْفَجَرَ وَفَجَّرْتُهُ فَتَفَجَّرَ : Уни ёрдим/оқиздим, у эса ёрилди/оқди. وَفَجَّرْنَا الْأَرْضَ عُيُونًا : Ердан булоқлар отилтириб чиқардик (54/Қамар 12); وَفَجَّرْنَا خِلَالَهُمَا نَهَرًا : Икки боғ ўртасидан бир анҳор ҳам оқизиб қўйган эдик (18/Каҳф 33); أَوْ تَكُونَ لَكَ جَنَّةٌ مِنْ نَخِيلٍ وَعِنَبٍ فَتُفَجِّرَ الْأَنْهَارَ خِلَالَهَا تَفْجِيرًا : Ёки сенинг хурмо ва узумдан боғинг бўлиб, уларнинг ўртасидан анҳорларни ёриб оқизишинг керак (17/Исро 91); وَقَالُوا لَنْ نُؤْمِنَ لَكَ حَتَّى تَفْجُرَ لَنَا مِنَ الْأَرْضِ يَنْبُوعًا : Улар айтдилар: Сен биз учун ердан бир булоқ чиқармагунингча сенга асло иймон келтирмаймиз (17/Исро 90). Оят تُفَجِّرَ тарзида ҳам ўқилган. فَانْفَجَرَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًا : Шунинг билан ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди (2/Бақара 60). Мана шу маънодан тонгга فَجْر дейилган; чунки тонг кечани ёриб ўтади: وَالْفَجْرِ * وَلَيَالٍ عَشْرٍ : Фажрга/тонг вақтига қасам * Ва ўн кечага (89/Фажр 1-2); إِنَّ قُرْآَنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا : Албатта, субҳ Қуръони гувоҳлидир (17/Исро 78).
Дейиладики, фажр икки қисмга бўлинади: фажри козиб; бу худди занабу-с-сирҳон/қора ип кабидир. Фажри содиқ: намоз ва рўза ҳукми боғланган фажр мана шудир. Аллоҳ буюради: : (2/Бақара 187). : (75/Қиёмат 5); яъни инсон ҳаётни унда ёмонлик қилиш учун истайди; баъзиларга кўра эса, унда гуноҳ қилиш учун истайди. Яна бошқа баъзиларга кўра оятнинг маъноси шундайдир: инсон гуноҳ қилади ва «эртага тавба қиламан», дейди; лекин буни қилмайди. Бу ҳам фужур бўлади; чунки у ўзи бажармайдиган ваъда берган.