ف ق ع
Ф-қ-ъ
Тўлиқ, соф сариқ рангга أَصْفَرُ فَاقِعٌ дейилади; худди тим қора рангга أَسْوَدُ حَالِكٌ дейилгани каби. Аллоҳ буюради: إِنَّهَا بَقَرَةٌ صَفْرَاءُ فَاقِعٌ لَوْنُهَا تَسُرُّ النَّاظِرِينَ : У, кўрганларнинг кўзини қувонтирадиган сап-сариқ рангли бир сигирдир (2/Бақара 69). فَقْع : Бир тур қўзиқориндир. Қадрсиз нарса бунга ўхшатилиб, шундай дейилади: أَذَلُّ مِنْ فَقْعٍ بِقَاعٍ : У бир текисликдаги қўзиқориндан ҳам қадрсизроқдир. Халил шундай дейди: Кўтарилувчи кўпиги сабабли шарбатга فُقَّاع дейилади. Бунга ўхшатилиб, сув пуфакчаларига ҳам فَقَاقِيعُ الْمَاءِ дейилади.

