ف ر د
Ф-р-д
فَرْد : Ўзига бошқа бир нарса аралашмайдиганидир. Бу сўз وِتْر сўзидан кенгроқ, وَاحِد сўзидан эса торроқ маънога эга. Кўплиги فُرَادَى шаклида келади. Аллоҳ буюради: رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا : Роббим! Мени ферд ташлаб қўйма! (21/Анбиё 89); яъни ёлғиз қолдирма! فَرْد : сўзи Аллоҳ таоло учун ҳам, У Зотнинг қуйидаги оятда ишора қилинган жуфт бўлиш борасида ҳар қандай нарсадан фарқли эканлигига ишора қилиш мақсадида ишлатилади: وَمِنْ كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ : Ҳар нарсадан жуфт-жуфт яратдик (51/Зориёт 49). Баъзиларга кўра эса, Аллоҳ таоло ҳақида ишлатилган فَرْد сўзининг маъноси қуйидагичадир: У Зот бошқа барча нарсалардан беҳожатдир. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло бунга қуйидагича эътибор қаратмоқда: فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ : Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир/ҳеч кимга муҳтож эмасдир (3/Оли Имрон 97).
هُوَ مُنْفَرِدٌ بِوَحْدَانِيَتِهِ дейилганда бунинг маъноси шудир: Аллоҳ таркиб/аралашувдан ва жуфт бўлишдан беҳожатдир. Бу ибора Аллоҳнинг барча мавжудотлардан фарқли эканлигига ишора қилади. فَرِيد : Ёлғиз, якка. Кўплиги فُرَادَى шаклида келади. Худди أَسِير ва أُسَارَى сингари. وَلَقَدْ جِئْتُمُونَا فُرَادَى كَمَا خَلَقْنَاكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ : Биринчи марта яратганимиздек, Бизнинг ҳузуримизга яна ёлғиз ўзингиз келдингиз (6/Анъом 94).