ف ه م
Ф-ҳ-м
فَهْم : Ҳис қилинадиган маънолар унинг воситасида англаб олинадиган, инсонга хос бир малака/ҳолатдир. فَهِمْتُ كَذَا : Мана шуни англадим, дейилади. فَفَهَّمْنَاهَا سُلَيْمَانَ : Биз ҳукм чиқаришни Сулаймонга ўргатдик (21/Анбиё 79). Ҳазрати Сулаймонга ушбу ҳукмнинг уқтирилиши; ё Аллоҳ таолонинг унга шуни англай оладиган зиёда идрок қувватини бериши билан; ёки буни унинг қалбига солиши билан; ёхуд ўша ҳукмни унга ваҳий қилиб, унга хос этиши билан бўлгандир. Инсонга, у тасаввур қилиб олгунга қадар бир нарсани тушунтирганингда أَفْهَمْتُهُ : Унга уқтирдим, дейсан. اِسْتِفْهَام : инсоннинг бошқа бировдан бирор нарсани ўзига уқтиришини исташидир.

