ف ق د
Ф-қ-д
فَقَد : бирор нарсанинг мавжуд бўлганидан кейин йўқ бўлишидир. Бу сўз عَدَم сўзидан кўра торроқ маънога эга. Чунки عَدَم ҳам унга, ҳам ҳали вужудга келмаган нарсага нисбатан айтилади. Аллоҳ буюради: قَالُوا وَأَقْبَلُوا عَلَيْهِمْ مَاذَا تَفْقِدُونَ * قَالُوا نَفْقِدُ صُوَاعَ الْمَلِكِ : Уларга юзланиб: «Нимани йўқотдингиз?» дедилар * Дедилар: «Подшоҳнинг ўлчов идишини йўқотдик» (12/Юсуф 71-72). تَفَقُّد сўзи تَعَهُّد маъносидадир; аммо تَفَقُّد сўзининг ўзак маъноси — бирор нарсанинг йўқолганини билишдир. تَعَهُّد эса ўтган ҳолатни билишдир. Аллоҳ буюради: وَتَفَقَّدَ الطَّيْرَ : Ғойиб бўлган қушларни кўздан кечирди (27/Намл 20). فَاقِد : боласини ёки эрини йўқотган аёл.

