ف ض و
Ф-з-в
فَضَاء : Кенг жой. Ушбу сўз ҳам шу маънодан келиб чиққан: أَفْضَى بِيَدِه إِلَى كَذَا : Қўлини фалон нарсага чўзди. أَفْضَى إِلَى اِمْرَأَتِهِ : Хотинига яқинлашди деган сўз, خَلاَ بِهَا : Хотини билан ёлғиз қолди деган сўзга қараганда, киноя борасида кўпроқ муболағали ва очиқ сўзга яқинроқдир. Аллоҳ буюради: وَقَدْ أَفْضَى بَعْضُكُمْ إِلَى بَعْضٍ : Сизлар бир-бирингиз билан қовушган-чатишган бўлгансизлар (4/Нисо 21). Шоир шундай дейди:
طَعامُهُمُ فَوْضَى فَضًا فِي رِحَالِهمْ -353
353- Уйларида таомлари муштаракдир.
Яъни уларнинг таомлари ҳалолдир; гўё бир очиқ майдонга қўйиб қўйилгандек, ким нима хоҳласа, шуни қилиши мумкин.
طَعامُهُمُ فَوْضَى فَضًا فِي رِحَالِهمْ -353
353- Уйларида таомлари муштаракдир.
Яъни уларнинг таомлари ҳалолдир; гўё бир очиқ майдонга қўйиб қўйилгандек, ким нима хоҳласа, шуни қилиши мумкин.

