م س خ
М-с-х
مَسْخ шакл ва ахлоқнинг бузилиши ҳамда ҳар иккисининг бир шаклдан бошқа бир шаклга айланишидир.
Баъзи олимлар: مَسْخ икки хил бўлиши мумкин, дейишади:
Биринчиси — хусусийдир. Гоҳо содир бўлади. Бу жисмоний яралишнинг ўзгаришидир.
Иккинчиси эса — ҳар доим содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришдир. Бу эса ахлоқда содир бўладиган ўзгаришдир. Инсоннинг баъзи ҳайвонларга хос бўлган ёмон хулқларни олишидир. Масалан, кишининг қаттиқ ҳирс кўрсатишда итга, очкўзликда чўчқага, ҳаддан ошишда ҳўкизга ўхшаши каби. Шунга кўра وَجَعَلَ مِنْهُمُ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ ва улардан маймунлар ва чўчқалар қилган (5/Моида 60) ояти бу ҳар икки маънода ҳам талқин қилинади.
لَمَسَخْنَاهُمْ عَلَى مَكَانَتِهِم уларни турган жойларида ўзгартириб қўйган бўлар эдик (36/Ёсин 67) ояти эса, дастлабки қарашда биринчи фикрда очиқроқ бўлса-да, ҳар икки фикрга мувофиқ тарзда талқин қилиниши мумкин.
Таомнинг مَسِيخ бўлгани эса, таъми йўқи, деганидир.
Шоир шундай дейди:
423- وَأَنْتَ مَسِيخٌ كَلَحْمِ اْلحُوَارِ
423- Сен чигиртка гўшти каби бемазасан.
مَسَخْتُ النَّاقَةَ иборати, туяни шакл-шамойили ўзгарадиган даражада ҳолдан тойдирдим ва оздирдим деганидир.
مَاسِخِي ёй ясовчи, камончи деганидир. Бу сўз аслида, مَاسِخَة қабиласидан бўлган бир ёй устасига нисбат билдиради. Шунинг учун ҳар бир ёй устасига бу ном берилган. Худди шунингдек, هَالِك қабиласидан машҳур бир темирчи чиққани сабабли, ҳар бир темирчига ҳам هَالِكِي номи берилган.