مِنْ
Мин
Бу эдот бирор нарсанинг бошланишини, бир қисмини билдириш ва изоҳлаш учун ишлатилади. Шунингдек, инкор ва сўроқ гапларида жинснинг барчасини қамраб олиш учун келади. Аллоҳ буюради: فَمَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَاجِزِينَ Шундай қилсак, бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қолувчи бўлмас эди (69/Ҳаққо 47).
Баъзан эса бирор ифода ўрнида келади. خُذْ هَذَا مِنْ ذَلِكَ Буни унинг ўрнига ол, деган сўз каби. Аллоҳ буюради: رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен зурриётимдан баъзисини бир водийга жойлаштирдим (14/Иброҳим 37).
Бу ерда келган مِنْ эдоти бир қисмини ифодалайди. Чунки Иброҳим (ас) оиласидан баъзисини у ерда қолдирган. مِنَ السَّمَاءِ مِنْ جِبَالٍ فِيهَا مِنْ بَرَدٍ Осмондан, ичида дўл бўлган тоғлар (24/Нур 43). Яъни, осмондан баъзи тоғларни туширади.
Биринчи مِنْ — зарф, иккинчиси билан мафъул ўрнида туради, учинчиси эса изоҳ учундир. عِنْدَهُ جِبَالٌ مِنْ مَالٍ унинг ёнида молдан тоғлар бор деган жумла каби.
مِنْ جِبَالٍ зарф сифатида мансуб бўлиб, унинг маъноси тоғлардан бўлиши эҳтимоли борлигини айтганлар ҳам бор.
مِنْ بَرَدٍ жумласи мансубдир. Яъни, осмондан, тоғлардан дўл ёғдиради, маъносидадир. Баъзилари шундай дейдилар: مِنْ بَرَدٍ жумласида مِنْ нинг маҳаллан марфуъ бўлиши ҳам тўғридир, مِنْ جِبَالٍ жумласи эса мафъул бўлгани сабабли мансуб бўлиши мумкин. Бунга кўра маъноси: осмондан ичида дўл бўлган тоғларни туширади. Шундай қилиб, «тоғлар» сўзи осмондан туширилаётган нарсанинг улканлиги ва кўплигини баён қилган бўлади.
فَكُلُوا مِمَّا أَمْسَكْنَ عَلَيْكُمْ сизлар учун тутганларидан енглар (5/Моида 4). Абул-Ҳасан [ал-Ахфаш] бу ердаги مِنْ сўзи зоидадир, дейди. Тўғриси, у зоида эмасдир. Чунки бу ҳайвонлар тутган нарсаларнинг баъзи аъзолари ейилмайди. Масалан, қон, безлар ва ейилиши тақиқланган бошқа нопок нарсалар шулар жумласидандир.