ز ب ر
З-б-р
زُبْرَة : катта бир темир бўлагидир. Кўплиги زُبَر шаклида келади: آتُونِي زُبَرَ الْحَدِيدِ : Менга темир бўлакларини олиб келинглар (18/Каҳф 96). Соч учун ҳам زُبْرَة дейилади; унинг кўплиги زُبُر шаклида келади ва истиора йўли билан бўлинадиган нарсалар учун ҳам қўлланилади: فَتَقَطَّعُوا أَمْرَهُمْ بَيْنَهُمْ زُبُرًا : Улар дин масаласида ўз ораларида бўлак-бўлак бўлиб кетдилар (23/Муъминун 53); яъни дин масаласида турли гуруҳларга бўлиниб кетдилар. زَبَرْتُ الْكِتَابَ : китобни йўғон хат билан ёздим.
Йўғон хат билан ёзилган ҳар бир китобга забур исми берилади. Забур Ҳазрати Довудга нозил бўлган Китобга хос исм бўлиб қолган: وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُورًا : Довудга ҳам Забурни берган эдик (4/Нисо 123); وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ : Дарҳақиқат, Биз Зикрдан кейин Забурда шуни ёзиб қўйган эдик (21/Анбиё 105). زُبوُر (ز ) ҳарфининг заммаси билан ҳам ўқилган. Бу сўз زَبُور нинг кўплигидир. Худди ظَرِيف нинг кўплиги ظُرُوف келгани каби; ёки زِبْر нинг кўплигидир. زِبْر — худди كِتَاب каби исм қилинган масдардир. Сўнгра زُبُر шаклида кўплик қилинган; худди كِتَاب нинг كُتُب шаклида кўплиги қилингани каби.
Баъзилар илоҳий китоблардан тушуниш қийин бўлган ҳар бир китоб Забур деб номланишини айтадилар. Аллоҳ буюради: وَإِنَّهُ لَفِي زُبُرِ الْأَوَّلِينَ У, шубҳасиз, аввалгиларнинг зубурида/китобларида ҳам бордир (26/Шуъаро 196); فَإِنْ كَذَّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ جَآؤُوا بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَالْكِتَابِ الْمُنِيرِ : Агар сени ёлғончига чиқарган бўлсалар, очиқ далиллар, зубур ва нурли китоб келтирган қанчадан-қанча пайғамбарлар ҳам ёлғонга чиқарилган эдилар (3/Оли Имрон 184); أَمْ لَكُمْ بَرَاءةٌ فِي الزُّبُرِ : Ёки сизлар учун зубурда бир оқлов борми? (54/Қамар 43); وَكُلُّ شَيْءٍ فَعَلُوهُ فِي الزُّبُرِ : Улар қилган ҳар бир иш зубурда мавжуддир.
Баъзиларга кўра забур — шаръий ҳукмларни эмас, балки фақат ақлий ҳукмларни ўз ичига олган китобнинг номидир. Китоб эса аҳком ва ҳикматларни ўз ичига олган нарсанинг исмидир. Ҳазрати Довудга нозил бўлган Забурнинг ҳеч қандай ҳукмни ўз ичига олмаслиги бунга далил бўлади. زِئْبُرُ الثَّوْبِ (кийимнинг кўриниб турган чоки) — маълумдир. أَلأَزْبَر : елкасининг чиқиғи катта бўлган кишига дейилади. Шу маънодан, ғазабланган кишига нисбатан; هَاجَ زَبْرَؤُهُ : елкаси ғазабланди, дейилади.