ز و ج
З-в-ж
Тирик мавжудотлар орасидаги жуфтлашган эркак ва урғочи жуфтликларнинг ҳар бирига زَوْج дейилгани каби, булардан ва бошқа мавжудотлардан бўлган жуфтликларнинг ҳар бирига ҳам زَوْج дейилади; маҳси ва пойабзал каби. Хоҳ ўхшаш, хоҳ зид бўлсин, бошқа бир нарса билан бирга бўлган ҳар қандай нарсага ҳам زَوْج дейилади.
فَجَعَلَ مِنْهُ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْأُنثَى : Ундан икки жуфтни, эркак ва аёлни пайдо қилди (75/Қиёмат 39): يَا آدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ : Эй Одам, сен ва жуфтинг жаннатга жойлашинглар (2/Бақара 35).
زَوْجَة сўзи эътиборли бўлмаган бир лаҳжадир; кўплиги زَوْجَات шаклида келади. Шоир шундай дейди:
فَبَكَا بَنَاتِي شَجْوَهُنَّ وَزَوْجَتِي -214
214- Ғам-ғуссаларидан қизларим ва жуфтим йиғлади.
زَوْج нинг кўплиги أَزْوَاج шаклида келади. هُمْ وَأَزْوَاجُهُمْ فِي ظِلالٍ عَلَى اْلاَرَائِكِ مُتَّكِؤُونَ : Ўзлари ва жуфтлари сояларда, сўриларга ястанганлар (36/Ёсин 56); احْشُرُوا الَّذِينَ ظَلَمُوا وَأَزْوَاجَهُمْ : Ўша зулм қилганларни ва жуфтларини тўпланглар (37/Соффат 22); яъни қилган ишларида ўзларига эргашган тарафдорларини.
لاَ تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِنْهُمْ : Зинҳор, улардан азвожан берганимиз неъмат ва лаззатларга кўзингни тикма (15/Ҳижр 88); яъни бир-бирига ўхшаган ва тарафдор бўлганларга. سُبْحَانَ الَّذِي خَلَقَ اْلاَزْوَاجَ كُلَّهَا : Барча жуфтларни яратган Аллоҳ нақадар улуғдир! (36/Ёсин 36); وَمِنْ كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ : Ҳар бир нарсадан икки жуфт яратдик (51/Зориёт 49).
Бу оят; ҳар бир нарса жавҳар, араз, модда ва суратдан таркиб топишига; ҳеч бир нарса ўзининг яратилган эканини тақозо этувчи таркибдан холи бўла олмаслигига ва унинг бир яратувчиси борлигига, бу эса Аллоҳ таоло эканига ишора қилади. «Ҳар бир нарсадан икки жуфт яратдик» сўзи мана бу ҳақиқатни баён қилади: Оламдаги ҳар бир нарса, зидди ёки ўхшаши ёхуд таркиби бўлиши жиҳатидан жуфтдир. Яъни ашё ҳеч қандай ҳолда мураккаб бўлишдан қутула олмайди.
Аллоҳ таолонинг юқоридаги оятда زَوْجَيْن калимасини зикр қилиши шунга эътибор қаратиш учундир: Бир нарсанинг зидди ёки ўхшаши бўлмаса ҳам, у барибир жавҳар ва араздан мураккаб бўлишдан қутула олмайди; улар эса икки жуфтдир.
فَأَخْرَجْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِنْ نَبَاتٍ شَتَّى : У билан турли набототлардан жуфтлар чиқардик (20/Тоҳо 53); яъни бир-бирига ўхшаган турлар. Мана бу оят ҳам шу маънодадир: وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاء مَاءً فَأَنْبَتْنَا فِيهَا مِنْ كُلِّ زَوْجٍ كَرِيمٍ : Осмондан сув ёғдирдик ва унда ҳар бир гўзал жуфтни ундирдик (31/Луқмон 10). ثَمَانِيَةَ أَزْوَاجٍ : Саккиз жуфт (6/Анъом 143); яъни саккиз синф. وَكُنْتُمْ أَزْوَاجًا ثَلاثَةً : Сизлар уч жуфт бўлганингизда (56/Воқеа 7); яъни уч гуруҳ дўст. Улар эса ушбу оятнинг кетидан дарҳол баён қилинган кишилардир.
وَإِذَا النُّفُوسُ زُوِّجَتْ : Нафслар жуфтланганида (81/Таквир 7). Баъзиларга кўра, бу оятнинг маъноси шудир: Ҳар бир гуруҳ ўз тарафдорлари билан жаннат ва жаҳаннамда бирга тўпланади; мана бу оятда баён қилинганидек: احْشُرُوا الَّذِينَ ظَلَمُوا وَأَزْوَاجَهُمْ : Ўша зулм қилганларни ва жуфтларини тўпланглар (37/Соффат 22).
Баъзиларга кўра эса, унинг маъноси шудир: Руҳлар жасадлари билан бирлашади. Дарҳақиқат, мана бу оятнинг икки хил таъвилидан бири шу маънога ишора қилади: يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ * ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّةً : Эй хотиржам нафс! * Рози бўлган ва рози бўлинган ҳолда Роббингга қайт (89/Фажр 27-28); яъни дўстингга қайт.
Баъзиларга кўра эса, қуйидаги оят ишора қилганидек, унинг маъноси: руҳлар ўз амаллари билан бирлаштирилади, тарзидадир: يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَرًا وَمَا عَمِلَتْ مِن سُوَءٍ : У кунда ҳар бир нафс қилган ҳар бир яхшилигини ҳозир топади; қилган ҳар бир ёмонлигини ҳам (3/Оли Имрон 30).
وَزَوَّجْنَاهُمْ بِحُورٍ عِينٍ : Биз тақводорларни гўзал жуфтлар билан тазвиж этамиз (44/Духон 54); яъни тақводорларни улар билан бирлаштирамиз. زَوَّجْتُهُ امْرَأَةً /Уни бир аёлга уйлантирдим, дейилгани каби, Қуръонда, زَوَّجْنَاهُمْ حُورًا /Уларни гўзал жуфтлар билан уйлантирдик, шаклидаги форманинг келмаслиги, охиратдаги никоҳ бизнинг орамизда маълум бўлган никоҳдан фарқли эканига эътибор қаратиш учундир.