ض ر ر
З-р-р
ضُرّ : Ёмон ҳолатдир. Бу ё илм, фазилат ва иффатнинг камлиги сабабли кишининг ўз нафсида юз беради; ё аъзоларининг йўқлиги ва нуқсонлари каби кишининг баданида бўлади. Ёки мол ва мансаб камчилиги каби зоҳирий бир ҳолатда бўлади. فَكَشَفْنَا مَا بِهِ مِنْ ضُرٍّ : Ундаги заҳматни кетказдик (21/Анбиё 84) ояти юқорида зикр этилган ҳар уч ҳолат учун ҳам бўлиши мумкин. وَإِذَا مَسَّ الْإِنْسَانَ الضُّرُّ : Инсонга бир зарар етганда (10/Юнус 12); فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُ مَرَّ كَأَنْ لَمْ يَدْعُنَا إِلَى ضُرٍّ مَسَّهُ : Биз ундан зарарини кетказсак, гўё унга етган бир зарардан ўтиб, Бизга дуо қилмагандек кетаверади (10/Юнус 12). ضَرَّهُ ضُرًّا : Унга бир зарар етказди. لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى : Улар сизларга озордан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмаслар (3/Оли Имрон 111) ояти, мўминларнинг эътиборини аҳли китоб томонидан уларга етадиган зарарнинг камлигига қаратмоқда ва бошларига келадиган зарарга қарши уларга ишонч бермоқда. Бу худди мана бу оятларга ўхшайди: وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئًا : Агар сабр қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг макри сизларга ҳеч қандай зарар етказа олмас (3/Оли Имрон 120); وَلَيْسَ بِضَارِّهِمْ شَيْئًا إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ : Шайтон, Аллоҳнинг изнисиз, мўминларга ҳеч қандай зарар етказа олмас (58/Мужодала 10); وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ : Аллоҳнинг изнисиз бу билан ҳеч кимга зарар етказа олмасдилар (2/Бақара 102). وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ : Улар ўзларига зарар келтириб, фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар (2/Бақара 102).
يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُ وَمَا لَا يَنْفَعُهُ : У Аллоҳни қўйиб, ўзига на зарари тегадиган, на фойдаси бўладиган нарсаларга илтижо қилади (22/Ҳаж 12); يَدْعُو لَمَنْ ضَرُّهُ أَقْرَبُ مِنْ نَفْعِهِ : Ўзига зарари фойдасидан яқинроқ бўлганга илтижо қилади (22/Ҳаж 13). Бу икки оятнинг биринчисида, билиб ва хоҳлаб юз берадиган зарар ва манфаат кўзда тутилган. Оят, Аллоҳдан бошқа сиғиниладиган нарса жонсиз бир мавжудот бўлгани сабабли на зарар, на манфаатни қасд қила олмаслигига ишора қилади. Иккинчи оятда эса, Аллоҳдан бошқа сиғиниладиган илоҳдан ёрдам сўрашдан ва унга сиғинишдан келиб чиқадиган нарса кўзда тутилган; унинг қасди билан ундан юз берадиган нарса эмас.
ضَرَّاء /Заҳмат/Танглик сўзи سَرَّاء ва نَعْمَاء /бахт/сероблик сўзларининг зиддидир; ضَرّ /Зарар сўзининг зидди эса نَفْع /фойда сўзидир. Аллоҳ буюради: وَلَئِنْ أَذَقْنَاهُ نَعْمَاءَ بَعْدَ ضَرَّاءَ مَسَّتْهُ : Агар унга етган бир заҳматдан кейин унга бир бахт тоттириб қўйсак (11/Ҳуд 10); وَاتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ آَلِهَةً لَا يَخْلُقُونَ شَيْئًا وَهُمْ يُخْلَقُونَ وَلَا يَمْلِكُونَ لِأَنْفُسِهِمْ ضَرًّا وَلَا نَفْعًا وَلَا يَمْلِكُونَ مَوْتًا وَلَا حَيَاةً وَلَا نُشُورًا : Мушриклар Аллоҳни бир четга қўйиб, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари бир яралувчи бўлган, ўзларига на зарар ва на фойда тегиза олмайдиган; ўлдиришга, яшатишга ва қайта тирилтиришга кучлари етмайдиган илоҳларни тутдилар (25/Фурқон 3).
Кишининг кўзини йўқотишидан киноя сифатида رَجُلٌ ضَرِيرٌ дейилади. ضَرِيرُ الْوَادِي : Суви зарар етказган водий чети. ضَرِير : Зарар кўрган. قَدْ ضَارَرْتُهُ : Унга зарар етказдим. Аллоҳ буюради: وَلاَ تُضَارُّوهُنَّ : Уларга зарар етказманг (65/Талоқ 6); وَلَا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلَا شَهِيدٌ : На ёзувчига, на гувоҳлик берувчига зарар етказилмасин (2/Бақара 282). Оятда келган لاَ يُضَآرَّ феъли, фоилга муснад/маълум бўлиши мумкин; гўё шундай дейилган: لاَيُضَارِرْ . Мазкур феъл мажҳул ҳам бўлиши мумкин; бу ҳолда эса لاَ يُضَارَرْ тақдирида бўлади. Яъни уни гувоҳликка чақириш билан ўз ҳунаридан ва касбидан тўсиб қўйиш орқали зарарга учратилмасин.
لَا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا : Ҳеч бир она боласи сабабли зарарга учратилмасин (2/Бақара 233) оятида келган لاَ تُضَآرَّ феъли марфуъ ўқилганда; унинг лафзи хабар, лекин маъноси амрдир. Мафтуҳ ўқилганда эса амрдир. Аллоҳ буюради: وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا : Ҳақларини поймол қилиб, зарар етказиш учун талоқ қилинган аёлларни ушлаб турманг (2/Бақара 231).
ضَرَّة сўзининг асл маъноси, зарар етказувчи амалдир. Бир эркакнинг никоҳи остида бўлган икки аёлнинг ҳар бирига ضَرَّة дейилади. Чунки одамлар, ҳар бир кундошнинг иккинчисига зарар етказишига ишонадилар. Уларнинг ушбу қараши сабабли Пайғамбар (сав) шундай буюрганлар: لاَ تَسْأَلِ الْمَرْأَةُ طَلاَقَ أُخْتِهَا لِتَكْفِئَ مَا فِي صَحْفَتِهَا : Бир аёл, синглисининг идишидагини олиш учун унинг талоқ қилинишини сўрамасин.
ضِرَار : Кундош билан уйланиш. رَجُلٌ مُضِرٌّ : Икки ва ундан ортиқ хотин эгаси бўлган эркак. اِمْرَأَةٌ مُضِرٌّ : Кундоши бор аёл. اِضْطِرَار : Инсонни ўзига зарар етказадиган нарсага мажбурлашдир. Урфда эса; инсонни ёқтирмаган нарсасига мажбурлаш маъносидадир. Бу ҳам икки қисмга бўлинади:
1- Ташқи бир сабаб туфайли бўладиган мажбурлаш: Бўйсуниб бир ишни қилгунга қадар урилган ёки таҳдид қилинган ёхуд ёқтирмаган нарсаларини қилишга мажбурланган инсон каби. Бу маънода Аллоҳ буюради: وَمَنْ كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلًا ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ : Куфр келтирганни оз муддат фойдалантираман, сўнгра уни дўзах азобига мажбур қиламан (2/Бақара 126); نُمَتِّعُهُمْ قَلِيلًا ثُمَّ نَضْطَرُّهُمْ إِلَى عَذَابٍ غَلِيظٍ : Уларни бироз яшатамиз, сўнгра оғир бир азобга мажбур қиламиз (31/Луқмон 24).
2- Ички бир сабаб туфайли бўладиган мажбурлаш: Бу ҳам ё кишидаги бир кучнинг мажбурлаши билан бўлади ва уни даф этиш/бажармаслик билан киши ўлмайди: Кучли равишда ичкилик ичишни ёки қимор ўйнашни хоҳлаган киши каби. Ёки уни даф этиш билан кишининг ўладиган бир кучнинг мажбурлаши билан бўлади: Ҳаддан ташқари очқаб, бир ўлимтикни ейишга мажбур бўлган киши каби. Мана бу оятлар шу маънодадир: إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَلَا إِثْمَ عَلَيْهِ : Аллоҳ сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан бошқаси номи билан сўйилган ҳайвон гўштини қатъий ҳаром қилди. Аммо кимда-ким ночор қолса, бошқасининг ҳиссасига қўл узатмай ва зарурат миқдоридан ошмай бу гўштлардан еса, гуноҳ эмас (2/Бақара 173); فَمَنِ اضْطُرَّ فِي مَخْمَصَةٍ غَيْرَ مُتَجَانِفٍ لِإِثْمٍ : Очликдан ночор қолган, гуноҳга оғмай (тақиқланган гўштлардан) ейиши мумкин (5/Моида 3).
أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاءَ الْأَرْضِ أَإِلَهٌ مَعَ اللَّهِ قَلِيلًا مَا تَذَكَّرُونَ : Ёки Ўзига дуо қилган пайтда ночор қолганга ижобат этадиган, ундаги ёмонликни кетказадиган ва сизларни ер юзининг халифалари қиладиган Зот-ку? Аллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳ борми? Қанчалик ҳам кам эслайсизлар (27/Намл 62) ояти ҳар икки мажбурлаш турини ҳам қамраб олади.
Зарурий нарса ҳам уч қисмга бўлинади:
1- Хоҳлаб эмас, мажбурлаш билан бўлган: Кучли эсган шамол тебратган дарахт каби.
2- Усиз яшаб бўлмайдиган нарса: Баданнинг мавжудлигини сақлаш борасида инсон учун зарур бўлган озуқа каби.
3- Акси имконсиз бўлган нарса: Масалан шундай дейиш каби: Бир жисмнинг айни вақтда икки алоҳида жойда бўлиши зарурий равишда имконсиздир.
Баъзиларга кўра ضَرَّة сўзи; бармоқ илдизи, эмчак илдизи ва думдан осилиб турган ёғ маъноларини англатади.