ض م ر
З-м-р
اَلضَّامِرُ مِنَ اْلفَرَسِ : Заифликдан эмас, балки машқ қилиш туфайли эти оз бўлган от. Аллоҳ буюради: وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ : Одамларни ҳажга чақир; улар сенга пиёда ёки озиб кетган/чарчаган туялар устида ҳар бир чуқур водийни кечиб/узоқ йўллардан келсинлар (22/Ҳаж 27). Бу ўзакдан қуйидаги шакллар ишлатилади: ضَمَرَ ضُمُورًا /Озди; اِضْطَمَرَ فَهُوَ مُضْطَمِرٌ /Озди, у озғиндир; ضَمَّرْتُهُ أَنَا /Уни мен озитдим. مِضْمَار : Отни озитадиган/машқ қилдирадиган жой. ضَمِير : Қалб ичида жойлашган ва билиниши нозиклик талаб қиладиган нарса. Буни ҳифз қиладиган куввага/қувватга ҳам ضَمِير дейилади.

