ض ل ل
З-л-л
ضَلاَل : Тўғри йўлдан оғишдир. Унинг зидди هِدَايَة /ҳидоятдир. Аллоҳ буюради: مَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَنْ ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا : Ким ҳидоят йўлига юрса, буни фақат ўз фойдаси учун юради; ким тўғри йўлдан адашса, ўз зарарига адашган бўлади (17/Исро 15).
Хоҳ қасддан, хоҳ ғафлат туфайли бўлсин, хоҳ оз, хоҳ кўп бўлсин, тўғри йўлдан узоқлаштирувчи ҳар турли оғишга ضَلاَل дейилади. Чунки рози бўлинадиган/мақбул тўғри йўл, ҳақиқатан ҳам жуда машаққатлидир. Пайғамбар (сав) шундай марҳамат қиладилар: اِسْتَقِيمُوا وَلَنْ تُحْصُوا : Истиқомат устида бўлинг; аммо бунга кучингиз етмайди.
Баъзи доно кишилар шундай деганлар: Бир жиҳатдан тўғри йўлда бўлишимиз ва кўп жиҳатдан адашишимиз шундандир: Чунки истиқомат ва савоб/ҳақ, нишонга тегадиган ўқ ҳолатидадир. Бундан бошқа барча йўналишлар эса залолатдир/нишондан оғишдир. Дарҳақиқат, солиҳ бир зотнинг тушида Пайғамбарни (сав) кўриб, у зотга шундай дегани ривоят қилинган: Эй Аллоҳнинг Расули; бизга ривоят қилиндики; شَيَّبَتْنِي سُورَةُ هُودٍ وَأَخَوَاتُهَا : Ҳуд сураси ва унинг ўхшашлари мени қаритиб юборди дебсиз; улардан сизни қаритган нарса нима? Пайғамбар (сав): فَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ : Сенга буюрилганидек тўп-тўғри бўл (11/Ҳуд 112) сўзидир, деб марҳамат қилдилар.
ضَلاَل ; хоҳ қасддан, хоҳ ғафлат туфайли бўлсин, хоҳ оз, хоҳ кўп бўлсин, тўғри йўлдан оғиш эканига кўра; бу тушунчани ҳар қандай хатога йўл қўйган киши учун ҳам ишлатишимиз мумкин. Шунинг учун, иккиси орасида катта фарқ бўлса-да, ضَلاَل сўзи ҳам пайғамбарларга, ҳам кофирларга нисбат берилган. Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло Пайғамбар (сав) ҳақида шундай марҳамат қилади: وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَى : Сени ҳайрон ҳолда топиб, тўғри йўлга эриштирмадими? (93/Зуҳо 7); яъни сенга берилган нубувватга йўл топмаган ҳолда. Яъқуб (ас) ҳақида ҳам шундай дейди: إِنَّكَ لَفِي ضَلَالِكَ الْقَدِيمِ : Сен ҳали ҳам ўша эски адашишингдасан (12/Юсуф 95).
Яъқубнинг (ас) фарзандлари ҳам, унинг Юсуфга (ас) бўлган муҳаббати ва иштиёқига ишора қилиб, шундай деган эдилар: إِنَّ أَبَانَا لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ : Дарҳақиқат, отамиз очиқ-ойдин бир залолат ичидадир (12/Юсуф 8). Ушбу оят ҳам худди шу маънодадир: وَقَالَ نِسْوَةٌ فِي الْمَدِينَةِ امْرَأَةُ الْعَزِيزِ تُرَاوِدُ فَتَاهَا عَنْ نَفْسِهِ قَدْ شَغَفَهَا حُبًّا إِنَّا لَنَرَاهَا فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ : Шаҳардаги баъзи аёллар дедилар: Ҳокимнинг хотини ўз хизматкорининг нафсидан мурод олмоқчи бўлибди; Юсуфнинг муҳаббати унинг қалбига чуқур сингиб кетибди! Биз уни ҳақиқатан очиқ бир залолат ичида деб биламиз (12/Юсуф 30).
Аллоҳ таоло Мусонинг (ас) тили билан ҳам шундай дейди: قَالَ فَعَلْتُهَا إِذًا وَأَنَا مِنَ الضَّالِّينَ : (Мусо): Уни қилган пайтимда адашганлардан эдим деди (26/Шуъаро 20). Оят Мусонинг (ас) қилган ишини ғафлат билан қилганига ишора қилмоқда.
أَنْ تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا : Аёллардан бири адашиб қолса (2/Бақара 282); яъни унутса. Бу инсон масъул бўлмайдиган унутиш турига киради.
Бошқа бир жиҳатдан ضَلاَل икки қисмга бўлинади:
1- Назарий илмлардаги залолат: Ушбу оятда ишора қилинган; Аллоҳ ҳақидаги, Унинг бирлиги ва нубувват билими ҳамда шунга ўхшаш масалалардаги залолат каби: وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا : Ким Аллоҳни, Унинг фаришталарини, китобларини, пайғамбарларини ва охират кунини инкор қилса; шубҳасиз, чуқур бир залолатга адашибди (4/Нисо 136).
2- Амалий илмлардаги залолат: Ибодат бўлган шаръий ҳукмларга оид билим каби. Юқорида зикр қилинган 4/Нисо 136-оят ҳамда қуйидаги оятларда келган الضَّلاَلُ الْبَعِيدُ /Узоқ, чуқур залолат сўзи, куфрга ишора қилади: إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ قَدْ ضَلُّوا ضَلَالًا بَعِيدًا : Инкор қилганлар, Аллоҳ йўлидан тўсганлар, шубҳасиз, чуқур бир залолатга адашгандирлар (4/Нисо 167); بَلِ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآَخِرَةِ فِي الْعَذَابِ وَالضَّلَالِ الْبَعِيدِ : Охиратга ишонмайдиганлар азобдадирлар ва чуқур бир залолат ичидадирлар (34/Сабаъ 8); яъни чуқур залолатнинг азоби ичидадирлар. Ушбу оятлар ҳам худди шу маънодадир: إِنْ أَنْتُمْ إِلَّا فِي ضَلَالٍ كَبِيرٍ : Сизлар катта бир залолат ичидасизлар (67/Мулк 9); قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ غَيْرَ الْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِنْ قَبْلُ وَأَضَلُّوا كَثِيرًا وَضَلُّوا عَنْ سَوَاءِ السَّبِيلِ : Айт, эй аҳли китоб; динингизда ноҳақ равишда ҳаддан ошманг, илгари ҳам ўзи адашган, ҳам кўпчиликни адаштирган ва тўғри йўлдан тойган қавмнинг ҳавойи нафсларига эргашманг (5/Моида 77); أَئِذَا ضَلَلْنَا فِي الْأَرْضِ : Биз ерда йўқ бўлиб кетганимиздан сўнг (32/Сажда 10) [Қайта тирилишни инкор қилганларнинг тили билан ифодаланган ушбу] оят ўлимдан ва баданнинг қайта тирилиши имконсизлигидан кинояди.
Баъзиларга кўра وَلاَ الضَّالِّينَ : Адашганларнинг йўлига эмас (1/Фотиҳа 7) сўзидан мурод насронийлардир. لَا يَضِلُّ رَبِّي وَلَا يَنْسَى : Роббим на адашади, на унутади (20/Тоҳо 52); яъни на у Роббимдан, на Роббим ундан адашади; яъни Роббим ундан ғофил бўлмайди. أَلَمْ يَجْعَلْ كَيْدَهُمْ فِي تَضْلِيلٍ : Уларнинг макрларини бузғунлик ичида қилмадими? (105/Фил 2); яъни макрларини зое кетказмадими? Ва уларнинг ўзларини у билан адаштирмадими?
إِضْلاَل /Адаштириш икки қисмга бўлинади:
1- Сабаби ضَلاَل /адашиш бўлган адаштириш: Бу ҳам икки қисмга бўлинади: Ё бир нарсанинг сендан йўқолиши билан бўлади. Масалан, шундай дейишинг каби: أَضْلَلْتُ الْبَعِيرَ : Туя мендан/кўзимдан йўқолди. Ёки бир нарсанинг адашганига қарор беришинг билан бўлади. Бунинг ҳар икки қисмида ҳам адашиш, адаштиришнинг сабаби бўлмоқда.
2- Адаштиришнинг адашишга сабаб бўлиши: Бу эса инсоннинг адашиши учун унга ботилнинг зийнатланиб кўрсатилишидир: وَلَوْلَا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكَ وَرَحْمَتُهُ لَهَمَّتْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ أَنْ يُضِلُّوكَ وَمَا يُضِلُّونَ إِلَّا أَنْفُسَهُمْ وَمَا يَضُرُّونَكَ مِنْ شَيْءٍ : Агар Аллоҳнинг сенга фазли ва марҳамати бўлмаганда эди, улардан бир гуруҳ сени адаштиришга уринарди. Ҳолбуки, улар фақат ўз нафсларини адаштирадилар, сенга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар (4/Нисо 113); яъни улар сени адаштиришни мақсад қилган бир қатор ишларни қилишга уринмоқдалар; ҳолбуки, улар бу билан фақат ўзларининг адашишига сабаб бўладиган бир ишни қилган бўладилар.
Аллоҳ таоло шайтоннинг тили билан шундай марҳамат қилади: وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ : Уларни албатта адаштираман, бўш хомхаёлларга ғарқ қиламан (4/Нисо 119). Шайтон ҳақида ҳам шундай марҳамат қилинади: وَلَقَدْ أَضَلَّ مِنْكُمْ جِبِلًّا كَثِيرًا : Шайтон сизлардан кўплаб авлодларни адаштирди (36/Ёсин 62); وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا : Шайтон уларни тамоман адаштиришни истайди (4/Нисо 60); وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَى فَيُضِلَّكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ : Ҳавойи нафсга эргашма, акс ҳолда у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради (38/Сод 26).
Аллоҳ таолонинг инсонни адаштириши ҳам икки қисмга бўлинади:
1- Сабаби адашиш бўлган адаштириш: Бу эса инсоннинг адашиши ва Аллоҳ таолонинг дунёда бунга ҳукм қилиши ҳамда охиратда уни жаннат йўлидан жаҳаннам томон буриб юборишидир. Мана шу — ҳақ ва адолатли адаштиришдир. Чунки тўғри йўлдан адашган кишининг адашганига ҳукм қилиш ва уни жаннат йўлидан жаҳаннам томон йўналтириш адолат ва ҳақдир.
2- Аллоҳ таолонинг адаштириши билан бўлган адашиш: Шундайки; Аллоҳ таоло инсонни шундай хилқатда яратганки, у яхши ёки ёмон бир йўлга юрса, унга ўрганиб қолади, ундан хузур топади ва унга боғланиб қолади; энди уни ўша йўлдан қайтариш ва ўзининг ҳам ўзича юрган йўлидан қайтиши қийинлашади; бу худди ўзгартувчини тўсадиган хилқат каби бўлади. Шунинг учун; اَلْعَادَةُ طَبْعٌ ثَانٍ : Одат — иккинчи хилқатдир, дейилган. Инсондаги бу куч — илоҳий бир феълдир. Шундай экан, бошқа бир жойда ҳам зикр қилинганидек, бир феълнинг вужудга келишига сабаб бўлган ҳар нарсага ўша феълни нисбат бериш тўғри бўлади. Шундай экан, бу жиҳатдан банданинг адашиши Аллоҳга нисбат берилиб, шундай дейилиши мумкин: أَضَلَّهُ اللهُ /Аллоҳ уни адаштирди; лекин бу, жоҳиллар тасаввур қилганидек эмас.
Юқорида айтганларимиз сабабли, Аллоҳ таоло мўминнинг эмас, балки кофир ва фосиқнинг адаштирилишини Ўзига нисбат бермоқда; ундан ҳам ортиқ, мўминнинг адаштирилишини Ўз нафсидан инкор қилмоқда: وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِلَّ قَوْمًا بَعْدَ إِذْ هَدَاهُمْ حَتَّى يُبَيِّنَ لَهُمْ مَا يَتَّقُونَ : Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга эриштиргандан сўнг, нималардан сақланишларини уларга яхшилаб баён қилмагунча залолатга солмайди (9/Тавба 115); وَالَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَلَنْ يُضِلَّ أَعْمَالَهُمْ * سَيَهْدِيهِمْ : Аллоҳ йўлида ўлдирилганларга келсак, Аллоҳ уларнинг амалларини ҳаргиз зое кетказмас * Уларни ҳидоятга эриштиргай (47/Муҳаммад 4-5). Кофир ва фосиқ ҳақида эса шундай марҳамат қилинади: وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ : Инкор қилганларга келсак, ҳалокат уларга бўлсин! Аллоҳ уларнинг қилмишларини зое кетказди (47/Муҳаммад 8); وَمَا يُضِلُّ بِهِ إِلَّا الْفَاسِقِينَ : Аллоҳ бу билан фосиқлардан бошқасини адаштирмайди (2/Бақара 26); كَذَلِكَ يُضِلُّ اللَّهُ الْكَافِرِينَ : Мана шундай, Аллоҳ кофирларни адаштиради (40/Ғофир 74); وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ : Аллоҳ золимларни адаштиради (14/Иброҳим 27).
Ушбу оятлардаги қалбларнинг айлантирилиши, қалбга муҳр босилиши ва касалликнинг орттирилиши ҳам إِضْلاَل /адаштириш билан бир хил маънодадир: وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ : Биз уларнинг қалбларини айлантирамиз (6/Анъом 110); خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ : Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаган (2/Бақара 7); فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمُ اللَّهُ مَرَضًا : Уларнинг қалбларида касаллик бордир. Аллоҳ эса уларнинг касаллигини орттирди (2/Бақара 10).