Албатта, Аллоҳ ҳеч кимга бир зарра миқдорича ҳам зулм қилмайди. Агар заррача яхшилик қилинган бўлса, унинг савобини бир неча баробар кўпайтиради. Ҳамда Ўз ҳузуридан улуғ ажр-мукофот ато этади.
Сиз қидирган ث ق ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 28 та оят мавжуд.
gacha, og'ir kelsa, og'ir-og'ir, U og'ir kelgan, (yuki) og'irlashgach, qoqilib qoldingiz, (ham) og'ir bo'lib, og'irligicha, og'ir (yukli), og'irliklaringizni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Аллоҳ ҳеч кимга бир зарра миқдорича ҳам зулм қилмайди. Агар заррача яхшилик қилинган бўлса, унинг савобини бир неча баробар кўпайтиради. Ҳамда Ўз ҳузуридан улуғ ажр-мукофот ато этади.
Ўша қиёмат куни амалларингизни тортадиган ўлчов тарозиси ҳақдир. Кимнинг тарозилари оғир босса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
У Ўз раҳмати бўлган ёмғирдан олдин хушхабар қилиб шамолларни юборади. Вақтики, шамоллар оғир булутларни кўтариб олгач уни сувсизликдан қақраб ўлиб ётган ўлкага ҳайдаймиз. Кейин у билан сув ёғдириб у туфайли ҳар турли меваларни чиқарамиз. Ўликларни ҳам шу тарзда қабрларидан чиқарамиз. Шояд, сизлар бундан ўгит олсангизлар.
Эй Муҳаммад, сиздан қиёматнинг қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми, фақат Роббимнинг ҳузуридадир. Қиёмат вақти келганда фақат Унинг Ўзи ошкор қилади. Қиёматнинг даҳшати осмонлару Ерга оғир келади. Сизларга у тўсатдан келиб қолади”, – деб айтинг. Сиздан у ҳақида гўё хабардордек сўрашади. Уларга қарата: “Шубҳасиз, қиёматнинг илми ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар”, – деб жавоб беринг.
У сизларни бир жондан яратган ҳамда унга уйланиб ором топиши учун ундан жуфти Ҳаввони вужудга келтирган Зотдир. Вақтики, Одам унга қўшилгач, жуфти Ҳавво енгил ҳомиладор бўлди ва шу ҳолда у билан бир муддат юрди. Сўнгра ҳомила оғирлашиб туғиш вақти келганда иккови Роббиларига дуо қилиб: “Агарда бизларга солиҳ бир фарзанд ато этсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Эй иймон келтирганлар, сизларга нима ҳам бўлдики, агарда Аллоҳ йўлида душманга қарши қўзғалинглар дейилса, ерга қаттиқ ёпишиб олдингиз. Охират ҳаётидан кўра дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Ахир, дунё ҳаётидаги неъматлар охиратдагидан кўра жуда оз нарса-ку?!
Эй иймон келтирганлар, сизларга оғир келса ҳам, енгил келса ҳам, жангга чиқинглар. Аллоҳ йўлида молларингиз ва жонларингиз билан жиҳод қилинглар. Агар билсангиз эди, мана шу ишингиз сиз учун яхшироқдир.
Эй Расулим, қандай ҳолатда бўлманг, Қуръондан нимани тиловат қилманг, қандайдир бир ишни қилманглар ва ўшанга киришганингиз заҳоти, албатта, Биз тепангизда гувоҳмиз. На Ер юзида ва на осмонлардаги зарра миқдорида бўладими ёки ундан кичикроқми ё каттароқ нарсами – барчаси Роббингдан четда махфий қолмайди. Уларнинг ҳаммаси аниқ китоб бўлган Лавҳ ул-Маҳфузда бордир.
Эй одамлар, У сизларга момоқалдироқнинг кучли овозидан хавф ва унинг натижасида ёмғир ёғишидан умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган Зотдир.
Шунингдек, улар юкларингизни жон машаққатисиз етиб бора олмайдиган юртларга кўтариб боради. Шубҳасиз, Роббингиз бандаларига шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Биз қиёмат куни учун адолатли тарозилар қўямиз, бас, бирор жонга заррача зулм қилинмайди. Агар амаллар хардал ўсимлиги донасининг оғирлигича бўлса ҳам, ўшани келтирамиз! Ҳисоб кўрувчи сифатида Ўзимиз кифоя қиламиз.
Бас, кимнинг яхшилик тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Албатта, улар ўзларининг гуноҳ юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқаларнинг юкларини ҳам кўтарадилар. Албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган ёлғонлари тўғрисида сўраладилар.
Албатта, улар ўзларининг гуноҳ юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқаларнинг юкларини ҳам кўтарадилар. Албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган ёлғонлари тўғрисида сўраладилар.
Албатта, улар ўзларининг гуноҳ юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқаларнинг юкларини ҳам кўтарадилар. Албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган ёлғонлари тўғрисида сўраладилар.
Луқмон: “Эй ўғилчам, шубҳа йўқки, агар хардал ўсимлигининг уруғидек яхши ёки ёмон амал қилинадиган бўлса, бас, у амал бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтиради. Шубҳасиз, Аллоҳ нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир”, – деди.
Куфр келтирган кимсалар: “Бизларга қиёмат келмайди”, – дедилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ, ғайбни билувчи Роббимга қасамки, албатта, у сизларга келади. Осмонлар ва Ердаги бир зарра вазнича, ҳатто ундан ҳам кичик ёки катта бирор нарса Аллоҳдан махфий қолмайди, барчаси аниқ китобда мавжуддир”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Сизлар Аллоҳдан бошқа худолар деб гумон қилган бутларингизга илтижо қилаверинглар! Улар на осмонларда ва на Ерда бир зарра вазнича нарсага ҳам эга эмасдирлар. Улар учун Еру осмон – иккисининг яратилишида шериклик ҳам йўқдир. Ҳамда У Зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ”, – деб айтинг.
Қиёмат кунида ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга кишининг юкини кўтармайди. Агар гуноҳ юки оғир эгаси ўз юкини кўтаришга бировни чақирса ҳам, гарчи чақирилувчи унинг қариндоши бўлса-да, у гуноҳдан бирор нарса юклатилмайди. Эй Муҳаммад, сиз фақат Роббиларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўлиқ адо этган зотларнигина огоҳлантира оласиз. Кимки покланса, у фақат ўзи учун покланган бўлади. Охир оқибат қайтиш фақат Аллоҳнинг ҳузуригадир.
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан даъватингиз учун ҳақ сўрамоқдасиз-у, улар ўша тўловдан қийналгандирлар?!