Дарҳақиқат, сизлардан олдин ҳам ибратли воқеалар бўлиб ўтган. Ер юзини кезиб, сайр қилинглар ҳамда Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар.
Сиз қидирган س ي ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 27 та оят мавжуд.
kezib yuring, va yo'lovchilarga, sizni gezdiruvchi, karvonlardan, bir karvon, hech gezmadilararmi?, yurgiziladigani, mana kezib yuring, yurgizamiz, holatiga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Дарҳақиқат, сизлардан олдин ҳам ибратли воқеалар бўлиб ўтган. Ер юзини кезиб, сайр қилинглар ҳамда Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар.
Эҳромда бўлсангизлар, ҳам сизлар ва йўловчилар учун фойда бўлиши учун денгиз маҳсулотларининг ови ва егуликлари ҳалол қилинди. Бироқ сизлар эҳромдалик чоғингизда қуруқликдаги ов ҳаром қилинди. Унинг ҳузурига тўпланадиган Аллоҳдан қўрқинглар.
Эй Расулим, уларга: “Ер юзини кезиб чиқиб, пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар”, – деб айтинг.
У сизларни қуруқлик ва денгизда сайр қилдирадиган Зотдир. Сизлар кемада бўлган чоғингизда ва майин шамоллар билан у йўловчиларни олиб кетарди. Ҳамда улар бу сайр билан хурсанд бўлиб турганларида бирдан қаттиқ шамол эсиб, уларга ҳар тарафдан тўлқин уриб келиб, ўзларини у тўлқин билан қуршовда қолганларини сезиб, Аллоҳга динни холис қилган ҳолларида: “Агар бизни мана шундан халос қилсанг, албатта, шукр қилувчи бандалардан бўламиз”, – дея илтижо қиладилар.
Ораларидан озгина инсофли бўлган бир сўзловчи: “Йўқ, Юсуфни ўлдирманглар, агар шу ишни қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқ қаърига ташланглар, шунда уни баъзи йўловчилар олиб кетади”, – деди.
Юсуф қудуқда қийналиб уч кун ётгач бир карвон келди. Кейин қудуқдан сув тортиб келтирувчини юбордилар ва у челагини қудуққа ташлади шунда: “Хушхабар! Ахир бу бола-ку!” – деди. Дарҳол уни сотиладиган нарсалари қатори беркитиб қўйдилар. Аллоҳ эса уларнинг қилаётган ишларини билувчи Зотдир.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фақат шаҳар ва қишлоқ аҳлидан эркак кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Ахир, одамлар Ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги иймонсиз кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун, албатта, охират диёри бу ўткинчи дунёдан яхшироқдир. Эй одамлар ҳали ҳам ақлни ишлатмайсизларми?!
Борди-ю бир Қуръон бўлиб унинг кучи билан тоғлар ўрнидан силжитилса ёки Ер парчаланадиган бўлса ёки бўлмаса ўликлар тирилиб тилга киритилса ҳам мана шу Қуръон бўлар эди. Аксинча, ишларнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Наҳотки, ҳали ҳам иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, барча одамларни ҳидоятга солар эди, деб тушунмаяптиларми? Кофир бўлганларга эса, Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, қилган ишлари сабабли даҳшатли офат етиб тураверади ёки уларнинг юртлари яқинига фалокатлар тушиб кофирларни саросимага солиб туради. Шубҳасиз, Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмайди.
Дарҳақиқат, Биз ҳар бир умматга: “Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан узоқлашинглар”, – деб, пайғамбар юборганмиз. Шунда улар орасидан Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, йўлдан озишлари қатъий бўлганлари ҳам бўлган. Бас, Ер юзида кезиб, пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганини кўринглар.
Қиёматда тоғларни ўрнидан қўзғатиб юрғизадиган ва сиз ерни теп-текис ҳолда кўрадиган кунни эсланг! У кунда Биз улардан бирортасини қўймай тўплаган бўламиз.
Аллоҳ унга: “Уни қайтиб ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига қайтарамиз”, – деди.
Ахир, Макка мушриклари ер юзида сайр қилмайдиларми?! Ана шунда улар учун ақл юритадиган қалблар, ҳақни эшитадиган қулоқлар бўлар эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмайди, аксинча, кўкраклардаги қалблар кўр бўлади.
Эй Расулим: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солинглар!” – деб айтинг.
Бас, қачонки, Мусо келишилган муддатни тугатиб, оиласи билан Миср томон йўлга тушди. Кечки пайт Тур тоғи тарафидан бир оловни кўриб қолди ва оиласига: “Сизлар шу жойда кутиб туринглар. Мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд, сизларга ундан бирор хабар ёки исиниб олишингиз учун оловдан бир чўғ олиб келсам”, – деди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ер юзида сайр қилиб Аллоҳ қандай қилиб яратишни бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ қиёматда иккинчи марта пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир!
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввалги пайғамбарларни инкор қилган ва иймонсиз кетган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Улар бу Макка кофирларидан кўра қувватлироқ бўлган ва ўз ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ишлов бериб, обод қилган эдилар-ку! Уларга ҳам ўз пайғамбарлари ҳужжатлар келтирганлар, лекин улар пайғамбарларни ёлғонга чиқаришган. Бас, Аллоҳ уларга зулм қилувчи бўлмади, лекин ҳақ йўлдан юрмай улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ер юзида сайр қилинглар, бас, олдингиларнинг оқибати қандай ёмон бўлганига назар солинглар. Уларнинг аксарияти мушриклардан эди”, – деб айтинг.
Улар билан Биз муборак қилган шаҳарларнинг орасида кўриниб турадиган, бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилиб, улар орасида юриш масофасини қулай қилиб ўлчаб қўйдик ва: “Бу қишлоқларда кечалари ҳам, кундузлари ҳам омонликда юраверинглар!” – деган эдик.
Улар билан Биз муборак қилган шаҳарларнинг орасида кўриниб турадиган, бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилиб, улар орасида юриш масофасини қулай қилиб ўлчаб қўйдик ва: “Бу қишлоқларда кечалари ҳам, кундузлари ҳам омонликда юраверинглар!” – деган эдик.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан олдинги иймонсизларнинг оқибати қандай бўлганини кўрмайдиларми?! Ҳолбуки, олдингилар булардан кўра қувватлироқ эдилар. На осмонларда ва на Ерда Аллоҳни ожиз қолдирувчи ҳеч нарса йўқдир. Шубҳасиз, У ҳамма нарсани билувчи, қодир Зотдир.