Эй Муҳаммад, уларга: “Барчамиз охири ким ҳақ, ким ноҳақ бўлиб чиқишини кутувчимиз, бас, сиз ҳам кутаверинглар. Яқинда кимлар тўғри йўл эгалари ва ким ҳидоят топганини билиб оласизлар.
Сиз қидирган ص ح ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 97 та оят мавжуд.
xalqidir, xalqidan, va do'stga, odamlarini, do'stlarining esa, bir juft, xalqi, xalqiga, do'stlarida, do'stiga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, уларга: “Барчамиз охири ким ҳақ, ким ноҳақ бўлиб чиқишини кутувчимиз, бас, сиз ҳам кутаверинглар. Яқинда кимлар тўғри йўл эгалари ва ким ҳидоят топганини билиб оласизлар.
Ёки уларда Биздан бошқа ҳимоя қиладиган “илоҳлар” борми?! Ахир у бутларнинг ўзларига ёрдам беришга ҳам кучлари етмайдику! Шунингдек, улар Биз томондан ҳимоя ҳам қилинмайдилар.
Мадян шаҳрининг аҳолиси ҳам Шуъайб пайғамбарни ёлғончига чиқарган эдилар. Мусо пайғамбар ҳам ёлғончига чиқарилди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бериб қўйиб, кейин уларни ўз азобим билан тутдим. Бас, Менинг инкорим қандай бўлди?!
Оятларимизни ўзларича ожиз қолдиришга ҳаракат қилган кимсалар эса, дўзах эгаларидир.
Жаннат аҳллари эса у кунда энг яхши маскан ва энг чиройли оромгоҳларда бўладилар.
Од, Самуд қабилаларини ва қудуқ эгаларини ҳамда шу орада яшаб ўтган кўплаб наслларни ҳам ҳалок қилдик.
Бас, икки жамоа бир-бирларини кўрган пайтда Мусонинг одамлари: “Бизлар аниқ ушландик”, – дедилар.
Шуъайб пайғамбарнинг қавми бўлган қуюқ дарахтзор эгалари ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
Кейин унга ва кемадаги ҳамроҳларига нажот бердик ва уни барча оламларга ибрат қилиб қўйдик.
Агар ота-онанг сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга мажбурласалар, у ҳолда уларга итоат қилма. Лекин уларга гарчи кофир бўлсалар ҳам, дунёда чиройли муомалада бўлгин ва Менга тавба қилиб қайтган кишиларнинг йўлига эргашгин. Сўнгра қиёмат кунида қайтишлик Менинг ҳузуримгадир, бас, сизларга нима амал қилганингизнинг хабарини бераман.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Мен сизларга фақат битта нарсани насиҳат қиламан. Холис Аллоҳ учун иккита-иккита ва битта-битта туриб, бир фикр қилиб кўринглар. Соҳибингиз Муҳаммадда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга юборилган бир огоҳлантирувчи пайғамбардир, , холос”, – деб айтинг.
Шайтон сизларга аниқ душмандир, бас, уни душман тутинглар! У ўзига эргашган фирқасини дўзах аҳли бўлишга чақиради.
Эй Муҳаммад, уларга қишлоқ аҳолисига расуллар келган пайтни мисол қилиб келтиринг.
Албатта, жаннат аҳли бу кунда роҳат ва фароғат ишлари билан хурсанддирлар.
Ҳамда Самуд қабиласи, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар. Ана улар ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларни инкор қилган фирқалардир.
Қачонки, инсонга бирор зиён тегса, Роббисига қайтиб дуо қилади. Сўнгра, қачонки, Аллоҳ Ўз томонидан унга бирор неъмат ато қилса, бундан олдин Аллоҳга қилган дуоларини унутиб қўяр ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошларни ўйлаб топади. Эй Муҳаммад, унга: “Сен ўз куфринг билан дунёда озгина фойдаланиб қол! Албатта, сен дўзах аҳлидандирсан”, – деб айтинг.
Куфр келтирган кимсалар устига ҳам Роббингизнинг азоб ҳақидаги сўзи мана шундай муқаррар бўлган. Албатта, улар дўзах эгаларидир.
Шубҳа йўқки, албатта, сизлар мени унга ибодат қилишга чорлаётган нарсаларингиз дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч кимни даъват қила олмайди. Албатта, барчамизнинг қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
Айнан ўшалар жаннат аҳли бўлиб, у жойда мангу қоладилар. Бу улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
Айнан улар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган чиройли амалларини қабул қиламиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонликларини кечиб юборамиз. Уларга берилган ҳақ ваъда мана шудир.