ذ ب ح
З-б-ҳ
Бу сўзнинг асл маъноси ҳайвонларнинг бўғзини ёришдир. ذَبْح — сўйилган/бўғизланган маъносини англатади. Аллоҳ буюради: وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ : Биз унга ўғлининг эвазига катта бир сўйилган (қурбон) бердик (37/Соффат 107); إِنَّ اللهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُوا بَقَرَةً : Аллоҳ бир сигирни сўйишингизни амр қилмоқда (2/Бақара 67). Ҳайвоннинг бўғизланишига ўхшатиб шундай дейилади: ذَبَحْتُ اْلفَارَةَ : Миск идишини ёрдим. Мана бу сўз ҳам шу кабидир: ذَبَحَ الدَّنَّ : Хумни ёрди. Мана бу оят кўпликни ифодалайди: يُذَبِّحُونَ أَبْنَاءَكُمْ Ўғилларингизни сўяр эдилар (2/Бақара 49); яъни кетма-кет сўйилар эдилар. سَعْدُ الذَّابِحِ : Бир юлдузнинг номидир. Сел (тошқин) ҳосил қилган ариқларга مَذَابِح дейилади.

