ذ ر أ
З-р-ъ
ذَرْء : Аллоҳ таолонинг ўзи яратган нарсаларини зоҳир қилишидир: ذَرَأَ اللهُ اْلخَلْقَ : Аллоҳ мавжудотларнинг зотларини вужудга келтирди. Аллоҳ буюради: وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيراً مِنَ الْجِنِّ وَالإِنْسِ : Дарҳақиқат, жаҳаннам учун жин ва инсонлардан кўп сонли кишиларни яратганмиз (7/Аъроф 179); وَجَعَلُوا لِلَّهِ مِمِّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالأَنْعَامِ نَصِيبًا : Аллоҳ яратган экин ва ҳайвонлардан Аллоҳга бир ҳисса айирдилар (6/Анъом 136); جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَمِنَ الْأَنْعَامِ أَزْوَاجًا يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ : У сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар, ҳайвонлардан эса жуфтлар яратди. Сизларни бу тарзда яратиб кўпайтиради (42/Шуро 11). تَذْرُوهُ /تَذْرَؤُهُ الرِّيَاحُ : Шамоллар уни учиради (18/Каҳф 45) тарзида ўқилган. ذُرْأَة : Кексаликдан келиб чиқадиган соч оқариши ва тузнинг оқлигидир. مِلْحٌ ذَرْآَنِيٌّ : Оқ туз. رَجُلٌ أَذْرَأُ : Оқ сочли одам; اِمْرَأَةٌ ذَرْآءُ : Оқ сочли аёл. ذَرِئَ شَعْرُهُ : Сочи оқарди.

