ص ح ب
С-ҳ-б
صَاحِب : Хоҳ инсон ёки ҳайвон бўлсин, хоҳ жой ёки замон бўлсин, бошқасидан ажралмайдиган нарсадир. Бу ҳамроҳлик хоҳ бадан билан бўлсин — бу асл ва энг кўп учрайдиганидир — хоҳ ёрдам ва мадад билан бўлсин, фарқи йўқ. Шоир шу маънода шундай дейди:
لَئِنْ غِبْتَ عَنْ عَيْنِي لَمَا غِبْتَ عَنْ قَلْبِي -279
279- Сен кўзимдан ғойиб бўлсанг ҳам, қалбимдан ғойиб бўлмайсан.
Урфда соҳиб фақат жуда кўп ҳамроҳлиги бор кишига айтилади. Бирон нарсага молик бўлган ёки унда тасарруф қилиш ваколатига эга бўлган кишига нисбатан هُوَ صَاحِبُهُ : у унинг соҳибидир дейилади. Аллоҳ буюради: إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لَا تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا : Ҳамроҳига, Ташвишланма, Аллоҳ биз билан биргадир, деб айтарди (9/Тавба 40); فَقَالَ لِصَاحِبِهِ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ : Ўртоғи билан суҳбат қураётиб унга шундай деди (18/Каҳф 34); أَمْ حَسِبْتَ أَنَّ أَصْحَابَ الْكَهْفِ وَالرَّقِيمِ كَانُوا مِنْ آَيَاتِنَا عَجَبًا : Ёки сен Каҳф ва Рақим эгаларини Бизнинг ажойиб оятларимиздан бўлганлар деб ўйладингми? (18/Каҳф 9); وَأَصْحَابُ مَدْيَنَ : Мадян асҳоби/аҳли (22/Ҳаж 44); أُولَئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ : Улар жаннат асҳобидир/аҳлидир, у ерда абадий қолувчилардир (2/Бақара 82); وَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ : Улар, дўзах асҳобидир/аҳлидир, у ерда абадий қолувчилардир (2/Бақара 217); مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ : Дўзах асҳобидан/аҳлидан (35/Фотир 6).
وَمَا جَعَلْنَا أَصْحَابَ النَّارِ إِلَّا مَلَائِكَةً : Биз дўзахнинг соҳибларини фақат фаришталар қилдик (74/Муддассир 31); юқорида ҳам ўтганидек, яъни дўзах соҳибларини у билан вазифадор фаришталар қилдик; у билан азобланувчиларни эмас. Баъзан صَاحِب идора қилган кишиларига изофа қилинади: صَاحِبُ الْجَيْشِ /Аскарнинг соҳиби [/Қўшин қўмондони] каби. Баъзан эса унинг идорачисига изофа қилинади: صَاحِبُ اْلأَمِيرِ /Амирнинг соҳиби [/унинг идораси остидаги киши] каби. مُصَاحَبَة ва اِصْطِحَاب сўзлари اِجْتِمَاع сўзидан кўра муболағалироқдир. Чунки мусоҳаба ҳамроҳликнинг узоқ бўлишини тақозо қилади. Шундай экан, ҳар бир истиҳоб ижтимоъдир, лекин ҳар бир ижтимоъ истиҳоб эмас. Аллоҳ буюради: وَلَا تَكُنْ كَصَاحِبِ الْحُوتِ : Балиқ соҳиби (Юнус) сингари бўлма (68/Қалам 48); ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا مَا بِصَاحِبِكُمْ مِنْ جِنَّةٍ : Сўнгра фикр қилинг; сизнинг соҳибингизда (ўртоғингизда) ҳеч қандай жиннилик йўқ (34/Сабаъ 46). Бу оятда Пайғамбар (сав)нинг мушрикларнинг соҳиби деб сифатланиши шу нарсага диққатни жалб қилиш учундир: Сизлар (мушриклар) у билан ҳамроҳлик қилдингиз, уни синадингиз, унинг ошкора ва яширин томонларини билдингиз ва унда на ақл паришонлигини, на жинниликни топдингиз. Мана бу оят ҳам худди шу ҳақиқатга ишора қилади: وَمَا صَاحِبُكُمْ بِمَجْنُونٍ : Соҳибингиз мажнун эмасдир (81/Таквир 22).
الإِصْحَابُ لِلشَّيْءِ : Бирон нарсага боғланишдир. Бунинг асли эса, сўз юритилаётган нарсанинг соҳиби бўлишдир. Бирор кишининг ўғли катта бўлиб, унга ҳамроҳлик қилганда; أَصْحَبَ فُلاَنٌ дейилади. أَصْحَبَ فُلاَنٌ فُلاَناً : Фалон киши фалон кишига ҳамроҳ бўлди. وَلَا هُمْ مِنَّا يُصْحَبُونَ : Биз томондан соҳиб қилинмайдилар (21/Анбиё 43). Яъни Биз томонимиздан уларга хотиржамлик, ором, муваффақият ва дўстларимизга йўлдош қилганимиз каби нарсалар ҳамроҳлик қилмайди. أَديمٌ مُصْحَبٌ : Терининг устидаги туклар қолишда давом этди ва ундан юлиб олинмади.