ص ر ح
С-р-ҳ
صَرْح : Безакли баланд уй. Унга бу исмнинг берилиши, чигаллик ва камчиликдан холи бўлганлиги сабаблидир. Аллоҳ буюради: قِيلَ لَهَا ادْخُلِي الصَّرْحَ فَلَمَّا رَأَتْهُ حَسِبَتْهُ لُجَّةً وَكَشَفَتْ عَنْ سَاقَيْهَا قَالَ إِنَّهُ صَرْحٌ مُمَرَّدٌ مِنْ قَوَارِيرَ : Унга: “Саройга кир!” дейилди. Малика уни кўргач, чуқур сув деб ўйлади ва этагини кўтарди. Сулаймон: “Бу биллурдан ясалган, шаффоф бир саройдир” деди (27/Намл 44). لَبَنٌ صَرِيحٌ : Очиқ-ойдин, соф-тиниқ бўлган сут; اَلصَّرُوحَةُ وصَرِيحُ الْحَقِّ : Нордонликдан холи бўлган сут. صَرَحَ فُلانٌ بِِمَا فيِ نَفْسِهِ : Фалон киши ичидагини ошкор қилди. Қуйидаги иборалар ҳам ишлатилади: عَادَ تَعْريِضُكَ تَصْريِحاً : Ишора орқали ифодалаган гапинг зоҳир сўзга айланди; جَاءَ صُرَاحاً جِهَاراً : У очиқ-ошкора келди, дейилади.

