ص ن م
С-н-м
صَنَم : Одамлар Аллоҳга яқинлашиш учун кумуш, мис ёки ёғочдан ясайдиган ҳайкалга айтилади. Кўплиги أَصْنَام шаклида келади. Аллоҳ буюради: وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ آَزَرَ أَتَتَّخِذُ أَصْنَامًا آَلِهَةً : Иброҳим отаси Озарга: Бир нечта бутларни илоҳлар қилиб оласанми? (6/Анъом 74); وَتَاللَّهِ لَأَكِيدَنَّ أَصْنَامَكُمْ بَعْدَ أَنْ تُوَلُّوا مُدْبِرِينَ : Аллоҳ номига қасамки, сизлар ортингизга қараб кетганингиздан кейин бутларингизга бир найранг қиламан (21/Анбиё 57).
Баъзи донишманд кишилар шундай деган: Аллоҳдан ўзгага сиғиниладиган; ҳатто (инсонни) Аллоҳдан тўсадиган ҳар нарсага صَنَم дейилади. Шу маънода Иброҳим алайҳиссалом шундай деган: وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ الْأَصْنَامَ : Мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан узоқ қилгин (14/Иброҳим 35). Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган Аллоҳга бўлган иймони ва илоҳий ҳикмат борасидаги билими билан, ўз қавми сиғинадиган бутларга ибодат қилишга қайтишдан қўрқадиган киши эмас эди. Гўё у бу сўзи билан шуни демоқчи бўлган: Эй Роббим, мени Сендан тўсадиган нарсалар билан машғул бўлишдан узоқ тут.