ص ر م
С-р-м
صَرْم : Ажралиш маъносидадир. صَرِيمَة : Ишни тўкис ва пухта бажаришдир. صَرِيم : Қумдан ажралган бўлак. Аллоҳ буюради: فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ : Боғ сарим каби бўлди (68/Қалам 20). Баъзилар оятни, "териб олинган; яъни меваси йиғиштириб олинган дарахт каби" деб изоҳлаганлар. Баъзилар эса оятда келган الصَّرِيم сўзини "тун" деб изоҳлаган; зотан, тунга ҳам صَرِيم дейилади. Яъни сўз юритилаётган боғ ёниб кетгани сабабли тун каби қоп-қоронғи бўлиб қолди. Аллоҳ буюради: إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ : Ана улар, тонг отаётганда уни (ҳосилини) сарм қилишларига қасам ичган эдилар (68/Қалам 17); яъни уни териб оладиларига. فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ * أَنِ اغْدُوا عَلَى حَرْثِكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَارِمِينَ : Тонг саҳарда: "Ҳосилларингизни териб оладиган бўлсангиз эрта чиқинглар" деб бир-бирларини чақирдилар (68/Қалам 21-22).
صَارِم : Ўткир. نَاقَةٌ مَصْرُومَةٌ : (Сутдан) узилган туя; гўё елинлари кесилгандек, ва куч тўпламагунча сути ҳам чиқмайди. تَصَرَّمَتِ السَّنَةُ : Йил ниҳоясига етди; انْصَرَمَ الشَّيْءُ : Нарса узилди; أَصْرَمَ : Аҳволи ёмонлашди.