ص م د
С-м-д
صَمَد : Иш борасида ўзига таянилган хожа. صَمَدَهُ : Унга эътимод қилиб юзланди. Айтилишича, صَمَد — ажваф/ичи бўш бўлмаган нарсадир. Ажваф бўлмаган нарса эса икки қисмга бўлинади: Бири — жонсиз нарсалар каби, инсондан пастроқ бўлганлар. Иккинчиси — инсондан устунроқ бўлганлар. Булар эса Аллоҳ таоло ва фаришталардир. اللَّهُ الصَّمَدُ : Аллоҳ Сомаддир (112/Ихлос 2) ояти Аллоҳ таолонинг Ўзига шерик қилинган илоҳлардан фарқли эканига ишора қилади. Ушбу оят ҳам шунга ўхшаш маънога ишора қилмоқда: مَا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ كَانَا يَأْكُلَانِ الطَّعَامَ : Марям ўғли Масиҳ фақат бир пайғамбардир. Ундан олдин ҳам Расуллар ўтган. Унинг онаси эса ниҳоятда содиқ аёлдир. Ҳар иккиси ҳам таом ер эдилар (5/Моида 75).

