ص و ر
С-в-р
صُورَة : Моддий борлиқлар шаклланадиган ва шу орқали бошқа нарсадан ажралиб турадиган нарсадир. Бу икки қисмга бўлинади: Бири сезгилар орқали ҳис қилинади; уни хавос ва авом [ҳамма] идрок этади. Бундан ташқари, инсон ва кўпчилик ҳайвонлар ҳам уни кўриб идрок этади. Инсон, от ва эшакнинг сурати каби. Бошқаси эса ақл билан идрок этилади. Буни авом эмас, хавос англайди. Инсонга хос бўлган ақл ва тафаккур сурати ҳамда бир нарсанинг бошқа бир нарсага оид эканини билдирувчи маънолар каби. Ушбу ҳар икки суратга шундай ишора қилинган: وَلَقَدْ خَلَقْنَاكُمْ ثُمَّ صَوَّرْنَاكُمْ : Албатта, сизларни яратдик, сўнгра сизга сурат бердик (7/Аъроф 11); وَصَوَّرَكُمْ فَأَحْسَنَ صُوَرَكُمْ وَرَزَقَكُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ : Сизларга сурат бериб, суратларингизни гўзал қилган ва сизларни пок нарсалардан ризқлантирган Аллоҳдир (40/Ғофир 64); فِي أَيِّ صُورَةٍ مَا شَاءَ رَكَّبَكَ : Сени Ўзи хоҳлаган ҳар қандай суратда таркиб топтирди (82/Инфитор 8); هُوَ الَّذِي يُصَوِّرُكُمْ فِي الْأَرْحَامِ كَيْفَ يَشَاءُ : Сизларни бачадонларда Ўзи хоҳлаганича сурат берувчи Зот Удир (3/Оли Имрон 6).
Пайғамбар (сав) ҳам шундай буюрадилар: إِنَّ اللهَ خَلَقَ آَدَمَ عَلَى صُوَرتِهِ : Аллоҳ Одамни ўз суратида яратди. Ҳадисдаги суратдан мурод — инсонга хос бўлган, кўз ва басират билан идрок этувчи ҳайъатдир. Аллоҳ бу билан инсонни махлуқотларининг кўпчилигидан устун қилган. «Сурат» сўзининг Аллоҳ таолога изофа қилиниши баъзият ва ташбиҳ маъносида эмас — Аллоҳ бундан покдир — балки мулкият маъносидадир. Бу изофа худди بَيْتُ اللهِ /Аллоҳнинг уйи ва نَاقَةُ اللهِ /Аллоҳнинг туяси каби инсонни шарафлаш учундир. Аллоҳ буюради: : : (27/Намл 87). Баъзиларга кўра, оятда зикр этилган — шохга ўхшаган бир нарса бўлиб, унга пуфланади. Шу тариқа Аллоҳ таоло буни суратлар ва руҳларнинг ўз баданларига қайтишига сабаб қилади. Ривоят қилинишича, маъносидадир. маъноси эътиборга олинган бошқа жамловчи исмлар каби.