ه د ي
Ҳ-д-й
هِدَايَة : Гўзал, юмшоқ тарзда йўл кўрсатишдир. هَدِيَة ҳам шу ўзакдандир. هَوَادِي اْلوَحْشِ йиртқич ҳайвонларнинг бошқаларга йўлбошчилик қилувчиларидир. Бу йўл кўрсатишнинг ишора қилиш шаклида бўлганига хусусан هَدَيْتُ , бериш шаклида бўлганига эса أَهْدَيْتُ шакли билан ишлатилади. Мисоллар: أَهْدَيْتُ اْلهَدِيَّةَ Ҳадяни бердим ва هَدَيْتُ إِلَى اْلبَيْتِ Уйни кўрсатдим.
Агар шундай дейилса: Аллоҳ таоло: فَاهْدُوهُمْ إِلَى صِرَاطِ الْجَحِيمِ Тўпланглар-да, уларни дўзах йўли томон бошланглар (37/Соффат 23); أَنَّهُ مَنْ تَوَلَّاهُ فَأَنَّهُ يُضِلُّهُ وَيَهْدِيهِ إِلَى عَذَابِ السَّعِيرِ Шубҳасиз, ким уни дўст тутса, у албатта уни адаштиради ва тўғри дўзах азобига бошлайди (22/Ҳаж 4) ва шунга ўхшаш оятларда ҳидоятни қабул қилмаганларни дўзах ва олов билан таҳдид қилган ҳолда, ҳидоят қандай қилиб гўзал/юмшоқ тарзда йўл кўрсатиш деб таърифланиши мумкин?
Жавоб сифатида шундай дейиш мумкин: Бу, Аллоҳ таолонинг: فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ . Уларни аламли азоб билан хушхабар бер (3/Оли Имрон 21) сўзида бўлгани каби, маънони кўпроқ ва таъсирлироқ тарзда таъкидлаш учун иборани қаттиқ тарзда айтишга ўхшайди.
Шоирнинг ушбу сўзи ҳам бу борада мисол бўла олади:
458- تَحِيَّةُ بَيْنِهِمْ ضَرْبٌ وَجِيعُ
458- Улар орасидаги саломлашиш — оғритувчи зарбадир.
Аллоҳ таолонинг инсонларга ҳидоят бериши тўрт хил тарзда бўлади:
Биринчиси: Ақл, зако ва зарурий билимлар билан жиҳозланган ҳар бир инсон масъул тутилган ҳидоят. Ундан ҳар ким ўз қобилияти, кучи ва имкони даражасида фойдаланади. Аллоҳ буюради: قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى Мусо: Бизнинг Роббимиз ҳар бир нарсага ўз яратилишини берган, сўнгра йўлини кўрсатувчидир, деди (20/Тоҳо 50).
Иккинчиси: Пайғамбарлар тили, Қуръон ва унга ўхшаш китобларни юбориш орқали инсонларга қилган даъвати шаклида юзага чиқадиган ҳидоят. Мана, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятда ифодаламоқчи бўлгани ҳам шудир: وَجَعَلْنَاهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا Уларни амримиз билан тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар қилдик. (21/Анбиё 73).
Учинчиси: Фақат ҳидоятга эришганлар қўлга киритадиган тавфиқ (муваффақ бўлиш имконини таъминлаш). Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида кўзда тутилгани ҳам шудир: وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآَتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ Тўғри йўлга кирганларга келсак, Аллоҳ уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган ва уларга ёмонликдан сақланиш чораларини илҳом этган (47/Муҳаммад 17); وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ Ким Аллоҳга иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини тўғрига бошлайди. (64/Тағобун 11); إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ Ҳеч шубҳасиз, иймон келтириб солиҳ амаллар қилганларни, иймонлари сабабли Роббилари ҳидоятга эриштиради. (10/Юнус 9).
Яна буюради: وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا Аммо Бизнинг йўлимизда жиҳод қилганларни, албатта, ўз йўлларимизга эриштирамиз. (29/Анкабут 69); وَيَزِيدُ اللَّهُ الَّذِينَ اهْتَدَوْا هُدًى Аллоҳ ҳидоятни қабул қилганларга кўпроқ ҳидоят беради. (19/Марям 76).
فَهَدَى اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ وَاللَّهُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ .... Шундан сўнг Аллоҳ Ўз изни билан иймон келтирганларни, улар ихтилофга тушган ҳаққа етказди. Аллоҳ хоҳлаган кишисини тўғри йўлга ҳидоят қилади (2/Бақара 213).
Тўртинчиси: Охиратда жаннат йўлини кўрсатиш. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларида кўзда тутилган ҳидоятдир: سَيَهْدِيهِمْ وَيُصْلِحُ بَالَهُمْ Аллоҳ уларни тўғри йўлга бошлайди ва аҳволларини яхшилайди (47/Муҳаммад 5); وَقَالُوا الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي هَدَانَا لِهَذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِيَ لَوْلاَ أَنْ هَدَانَا اللَّهُ ..Агар Аллоҳ бизни тўғри йўлга ҳидоят қилмаганида биз тўғри йўлни топа олмас эдик. Шубҳасиз, Роббимизнинг пайғамбарлари бизга ҳақиқатни келтирган эканлар, дейдилар (7/Аъроф 43).
Бу ҳидоят турлари босқичма-босқич тузилгандир. Биринчисини қўлга кирита олмаган иккинчисини қўлга кирита олмайди. Ҳатто иккинчиси билан мукаллаф бўлиши ҳам тўғри бўлмайди. Ҳали иккинчи босқичга етиб келмаган кимсанинг учинчи ва тўртинчи босқични қўлга киритиши сўз бўлиши мумкин эмас. Тўртинчисини қўлга киритган киши эса, олдинги учаласини ҳам қўлга киритган бўлади. Учинчисини қўлга киритган ҳам ундан аввалги иккисини қўлга киритган ҳисобланади.
Буни тескари ўқиш ҳам мумкин. Шунинг учун бир инсоннинг биринчи ўриндаги ҳидоятни қўлга киритиб, иккинчиси ва учинчисини қўлга киритмаган бўлиши мумкин.
Инсон, бошқа бировни гўзал тарзда даъват қилиш ва йўлларни кўрсатишдан бошқа ҳеч кимга ҳидоят бера олмайди. У фақат шунигина бера олади, аммо бошқа ҳидоят турларини бера олмайди. Биринчисига Аллоҳ таоло қуйидаги сўзи билан ишора қилган: وَلَكِنْ جَعَلْنَاهُ نُورًا نَهْدِي بِهِ مَنْ نَشَاءُ مِنْ عِبَادِنَا وَإِنَّكَ لَتَهْدِي إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ … Лекин Биз уни бир нур қилдик; У билан бандаларимиздан хоҳлаган кишимизни тўғри йўлга бошлаймиз. Шубҳасиз, сен ҳам одамларни тўғри йўлга бошлаяпсан (42/Шуро 52); وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا Улар ичидан, сабр қилганларида амримиз билан тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар етиштирган эдик. (32/Сажда 24); وَلِكُلِّ قَوْمٍ هَادٍ Ҳар бир қавм учун бир ҳидоят қилувчиси бор (13/Раъд 7), яъни, ҳар бир қавмнинг бир даъват қилувчиси бор.
Бошқа ҳидоят шаклларига эса, қуйидаги сўзи билан ишора қилган: إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ Сен севган кишингни ҳидоятга эриштира олмайсан; лекин Аллоҳ хоҳлаган кишисига ҳидоят беради ва ҳидоятга эришганларни энг яхши У билади (28/Қосос 56).
Аллоҳ таоло золимлар ва кофирлардан дариғ тутганини баён қилган ҳар бир ҳидоят тури — фақат ҳидоятга эришганларга хос бўлган тавфиқ маъносини англатиб, учинчи қисмга кирадиган ҳидоятдир. Шунингдек, охиратдаги савоб ва жаннатга киритиш маъносидаги ҳидоятдир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари каби: كَيْفَ يَهْدِي اللَّهُ قَوْمًا كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ وَشَهِدُوا أَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ Иймон келтириб, Пайғамбар ҳақ эканига гувоҳлик берганидан ва ўзларига очиқ далиллар келганидан кейин, куфрга кетган бир қавмни Аллоҳ қандай қилиб тўғри йўлга эриштирсин? Аллоҳ золимлар гуруҳини тўғри йўлга эриштирмайди (3/Оли Имрон 86); ذَلِكَ بِأَنَّهُمُ اسْتَحَبُّوا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا عَلَى اْلأَخِرَةِ وَأَنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ Бу (азоб) шундан бўлганки, улар дунё ҳаётини севиб, уни охиратдан афзал билдилар. Аллоҳ эса кофирлар тўдасини ҳидоятга эриштирмайди (16/Наҳл 107).
Аллоҳ таоло Пайғамбар (сав) ва инсонларнинг қўлида эмаслигини билдирган, уларнинг бу борада ҳеч қандай ваколати йўқлигини баён қилган ҳар бир ҳидоят — гўзал тарзда даъват қилиш ва йўл кўрсатишдан ташқаридаги ҳидоят демакдир. Ақл бериш, тавфиқ/муваффақ бўлишини таъминлаш ва жаннатга киритиш каби. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари каби: لَيْسَ عَلَيْكَ هُدَاهُمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ Уларни тўғри йўлга солиш сенинг зиммангдаги қарз эмас, лекин Аллоҳ хоҳлаган кишисини тўғри йўлга солади (2/Бақара 272); وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَجَمَعَهُمْ عَلَى الْهُدَى Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди, албатта, уларни ҳидоят устида жамлаган бўлар эди. (6/Анъом 35); وَمَا أَنْتَ بِهَادِي الْعُمْيِ عَنْ ضَلَالَتِهِمْ Сен кўрларни залолатларидан қайтариб тўғри йўлга солгувчи эмассан. (27/Намл 81).
Яна буюради: إِنْ تَحْرِصْ عَلَى هُدَاهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي مَنْ يُضِلُّ Сен у кофирларнинг ҳидоятга эришишларини қанчалик истасанг ҳам, Аллоҳ адаштирган кимсасини ҳидоятга эриштирмайди. (16/Наҳл 37); وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ وَمَنْ يَهْدِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ مُضِلٍّ Аллоҳ кимни адаштирса, энди унга ҳидоят қилгувчи йўқдир. Аллоҳ кимга ҳидоят берса, энди уни адаштиргувчи ҳам йўқдир (39/Зумар 36-37); إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ Сен севган кишингни ҳидоятга эриштира олмайсан; балки, Аллоҳ хоҳлаган кишисини ҳидоятга эриштиради ва ҳидоятга эришганларни энг яхши У билади (28/Қосос 56).
Бу маънога қуйидаги оятда ҳам ишора қилинган: أَفَأَنْتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتَّى يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ Ундай бўлса, одамларни мўмин бўлсинлар деб сен мажбур қиласанми? (10/Юнус 99); وَمَنْ يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِ Аллоҳ кимга ҳидоят берса, у тўғри йўлдадир. (17/Исро 97).
Яъни, ҳидоятни истаган ва уни излаган кишидир — Аллоҳ уни муваффақ қилган ва жаннат йўлини кўрсатган кишидир; бунинг аксини қилиб залолат ва куфр йўлини излаган киши эмас. Қуйидаги оятлар бунга ишора қилади: وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ ..Аллоҳ кофир бўлган қавмни тўғри йўлга бошламайди (9/Тавба 37); وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ .Аллоҳ золимлар гуруҳини ҳидоятга эриштирмайди (9/Тавба 109); … إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ ..Албатта, ёлғончи ва ношукр бўлган кимсани Аллоҳ тўғри йўлга бошламайди (39/Зумар 3).
اَلْكَاذِبُ اْلكَفَّارُ (Ёлғонга чиқарувчи ношукр): Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмайдиган кимсадир. Бу — сўз бораётган масалага ишорадир; лафз бевосита шунинг учун белгиланмаган бўлса-да, ҳол шундай. Аллоҳ ҳидоятини қабул қилмаган кишига ҳидоят бермайди. Бу худди шунга ўхшайди: Мен ҳадямни қабул қилмаган кишига ҳадя бермайман. Инъомимни қабул қилмаган кишига инъом қилмайман, мени истамаган кишини мен ҳам истамайман.
Бу маънога келадиган баъзи оятлар: وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ .. Аллоҳ золимлар гуруҳини ҳидоятга эриштирмайди (9/Тавба 109); وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ Аллоҳ бундай йўлдан чиққан фосиқлар гуруҳини ҳидоят қилмайди (9/Тавба 80); قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَائِكُمْ مَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَقِّ أَفَمَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ أَحَقُّ أَنْ يُتَّبَعَ أَمَّنْ لاَ يَهِدِّي إِلاَّ أَنْ يُهْدَى Айтгин: Шерик қилганларингиздан тўғри йўлни кўрсатадигани борми? Айтгин: Аллоҳ ҳақ бўлган тўғри йўлга ҳидоят қилади. Ундай бўлса, тўғри йўлга ҳидоят қиладиган Зот эргашилишга ҳақлироқми ёки ўзига йўл кўрсатилмаса топа олмайдигани ҳақлироқми? (10/Юнус 35).
Бу оятда келган أَمَّنْ لاَ يَهِدِّي إِلاَّ اَنْ يُهْدَى қисми, يَهْدِي إِلاَّ أَنْ يُهْدَى тарзида ҳам ўқилган. Яъни, бошқасига ҳидоят бера олмайди, фақат ўзигина ҳидоятга келади. Бу эса: Ҳеч нарсани била ва тания олмайди. Яъни, унда ҳеч қандай ҳидоят йўқ. Унга ҳидоят йўли кўрсатилса ҳам, ҳидоятга келмайди. Чунки улар тош ва шунга ўхшаш жонсиз (ўлик) нарсалардир. Сўзнинг лафзига қаралса, уларга ҳидоят йўли кўрсатилса, ҳидоятга келар эканлар деб тушунилади. Чунки, улар ҳам сизлар кабидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ عِبَادٌ أَمْثَالُكُمْ Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётганларингиз ҳам худди сизлар каби бандалардир (7/Аъроф 194).
Улар фақат ўликлардир. Бошқа бир жойда эса, шундай буюрган: وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لاَ يَمْلِكُ لَهُمْ رِزْقًا مِنَ السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضِ شَيْئًا وَلاَ يَسْتَطِيعُونَ Мушриклар Аллоҳни қўйиб, осмонлар ва Ердан ўзлари учун ҳеч бир ризққа эга бўлмаган ва эга бўлишга кучи етмайдиган нарсаларга сиғинадилар (16/Наҳл 73).
Аллоҳ таолонинг: إِنَّا هَدَيْنَاهُ السَّبِيلَ إِمَّا شَاكِرًا وَإِمَّا كَفُورًا Шубҳасиз, Биз унга йўлни кўрсатдик; хоҳ шукр қилувчи бўлсин, хоҳ ношукр (76/Инсон 3); وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ Унга икки йўлни кўрсатдик (Балад 10); وَهَدَيْنَاهُمَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ Уларни тўғри йўлга бошладик (37/Соффат 118). Ҳидоят ва таълим (ўргатиш) учун икки нарса лозим: Ўргатувчининг ўргатиши ва ўрганувчининг ўрганиши. Ҳидоят ва таълим фақат шу иккиси бўлгандагина рўй берадиган бўлса, ҳидоят қилувчи ва ўргатувчи қўлидан келган бор ҳаракатини сарфлайди, аммо қабул қилувчи ўрнидаги киши буни қабул қилмаса, олмаса, ўрганмаса, у ҳолда, мақсад қилинган кишининг ўзига қаратилган ҳаракатни қабул қилмаганидан келиб чиқиб, ҳидоят қилмаган ва ўргатмаган, дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам шундай дейиш ҳам тўғри бўлади: Ҳидоят ва таълим рўй берган ҳисобланиши учун шарт бўлган олиш, қабул қилиш, ўзлаштириш рўй бермагани сабабли, Аллоҳ таоло ҳам кофирлар ва фосиқларга ҳидоят бермаган, дейиш мумкин. Шу билан бирга, Ўз зиммасидагини бажаргани учун, уларнинг ҳидоятга келишлари учун йўл кўрсатгани ва бу борадаги билимларни ўргатишга ҳаракат қилгани жиҳатидан, ҳидоятнинг асосий тамойили рўй бергани сабабли, Аллоҳ уларга ҳидоят берган ва уларга йўлни ўргатган ҳам дейиш мумкин. Ҳақиқатан фойда берадиган ҳидоятни қабул қилиш рўй бермагани сабабли, ҳолатни энг тўғри тарзда ифодалаш йўли шудир: Аллоҳ унга ҳидоят берган, аммо у ҳидоятга келмаган. Қуйидаги оят каби: Булар — Аллоҳ таолонинг ҳидоятини қабул қилганлар ва у билан ҳидоятга эришганлардир. Ушбу оятларга келсак, шундай дейилади: Булар билан кўзда тутилган нарса — умумий ҳидоят маъносини англатувчи ақл ва пайғамбарларнинг суннатидир. Фотиҳа сурасида, гарчи илгари ҳидоятга эришган бўлсак ҳам, бизга шундай дейишимиз буюрилган. Бу буйруқ, уни айтганимизда бизга савоб бериши учундир. Бу, бизга Муҳаммад (сав)га салавот айтишни буюргани кабидир. Ўзи ва фаришталари буни аллақачон қилган ва қилмоқда. Баъзилар эса шундай дейди: Бизга бундай дуо қилишимизни буюрганининг сабаби, гумроҳларнинг бизни йўлдан оздиришидан, шаҳватларнинг бизни эгаллаб олишидан бизни асрашини сўрашимизни истаганидир. Бу — охиратда жаннатга борадиган йўлни бизга кўрсатиши ва осонлаштиришидир, деювчилар ҳам бор. Бу ерда уларнинг ўзлари билмасликларига ва бир олимга ҳам эргашмасликларига эътибор қаратилган. 459- Сен кўп фаҳш нарса ҳадя қиладиган, ичи ифлос бир кишисан.