هُوَ
Ҳува
هُوَ : Музаккар исм ўрнида ишлатиладиган киноядир. Асли ҳо ҳарфидир. Вов ҳарфи эса унга қўшилган қўшимча бўлиб, замирнинг силаси мавқеида туради ва уни кучайтиради. Чунки бу қўшимчасиз ҳолда ضَرَبْتُهُ феълидаги ҳо кабидир. Баъзи грамматика олимлари унинг шаддали эканини таъкидлайдилар. Айрим араблар уни шаддасиз ва сокин ҳолда هُو шаклида талаффуз қиладилар.

