خ ز ي
Х-з-й
خَزِيَ الرَّجُلُ ибораси — бирор кишига етадиган синиқлик (уялиш, хижолат бўлиш, оғир аҳволда қолиш, шаънига доғ тушиши) ҳолатидир. Бунинг сабаби кишининг ўзи ҳам, бошқаси ҳам бўлиши мумкин; кишининг ўзидан келиб чиқадиган хижолат — ҳаддан ташқари уятчанликдир. Масдари уялиш деганини англатувчи خَزِيَ шаклидадир. رَجُلٌ خَزْيَانُ уятчан эркак ва اِمْرَأةٌ خَزْيٌ , уятчан аёл иборалари ҳам шундандир. Бунинг кўплиги خَزَايَا сўзидир.
Ҳадисда эса: اَللَّهُمَّ احْشُرْنَا غَيْرَ خَزَايَا وَلاَ نَادِمِينَ Эй Аллоҳим, бизни шарманда бўлмаган ва надомат чекмаган ҳолда ҳашр эт, дейилган.
Бошқа кишидан келиб чиқадиган синишга келсак, бу бир хил камситишдир. Бунинг масдари эса خِزْي сўзи бўлиб, у расво бўлишдир. رَجُلٌ خَزٍ Шарманда одам ибораси ҳам шундандир. Аллоҳ буюради: ذَلِكَ لَهُمْ خِزْيٌ فِي الدُّنْيَا Бу уларнинг бу дунёдаги шарманда-расво бўлишларидир (5/Моида 33); إِنَّ الْخِزْيَ الْيَوْمَ وَالْسُّوءَ عَلَى الْكَافِرِينَ Бугун шарманда расво бўлиш ва ёмон оқибат кофирларни ўраб олгандир (16/Наҳл 27); فَأذَاقَهُمُ اللَّهُ الْخِزْيَ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا Аллоҳ дунё ҳаётида уларга шарманда расво бўлишни тоттирди (39/Зумар 26); لَنُذِيقَهُمْ عَذَابَ الْخِزْيِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا Биз ҳам уларга дунё ҳаётида шарманда расво бўлиш азобини тоттирамиз (20/Тоҳо 134). (3/Оли Имрон 194);