خ ل د
Х-л-д
خُلُود сўзи бирор нарсанинг бузилишдан сақланиши ва ўз ҳолича (узоқ йиллар) қолишидир. Араблар ўзгариши ва бузилиши узоқ вақт оладиган ҳар бир нарсани خُلُود сифати билан таърифлайдилар. Масалан, устига қозон қўйиладиган тошларни خَوَالِد деб атайдилар. Бу уларнинг мавжудлиги абадийлигидан эмас, балки узоқ муддат туриб қолишларидандир. Шу маънода خَلدَ يَخْلُدُ خُلُودًا феъли ишлатилади. Аллоҳ буюради: لَعَلَّكُمْ تَخْلُدُونَ Жуда узоқ йиллар қолиш умиди билан (26/Шуъаро 129).
خَلَد эса инсон тирик экан ўзгаришга учрайдиган бошқа қисмларидан фарқли равишда, ўзгармасдан ўз аввалги ҳолича қоладиган аъзоларига айтилади. مُخَلَّد сўзининг асли — узоқ вақт мавжудлигини сақлаб турувчи деганидир. Шу маънода сочи кеч оқарадиган кишига رَجُلٌ مُخَلَّدٌ деб ном берилади. دَابَّةٌ مُخَلَّدَةٌ — тўртта олд тиши чиққунига қадар иккита олд тиши сақланиб турадиган минадиган туядир. Шунингдек, истиора йўли билан мавжудлиги доимий бўлган нарсалар учун ҳам ишлатилади.
Жаннатдаги خُلُود — у ерда мавжуд нарсаларнинг ҳеч қандай бузилишга учрамай, абадий шу ҳолича қолишидир. Аллоҳ буюради: أُولَـئِكَ أصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ Улар у ерда абадий қолувчи жаннат эгаларидир (2/Бақара 82); أُولَـئِكَ أصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ Улар у ерда мангу қолувчи дўзах эгаларидир (2/Бақара 39); وَمَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси — ичида мангу қоладиган жаҳаннамдир (4/Нисо 93); يَطُوفُ عَلَيْهِمْ وِلْدَانٌ مُخَلَّدُونَ Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрадилар (56/Воқеа 17).
Дейиладики, бу уларнинг ўз ҳолларида қолиши, ҳеч қандай ўзгаришга учрамаслигидир. Улар ўзларига خَلَدَة тақиб қўйилганлардир, деб ҳам айтилган. Бу ерда ишлатилган خَلَدة эса бир хил қулоқ безаги/сирғадир. إِخْلاَدُ الشَّيْء Бирор нарсанинг мавжудлигини доимий қилиш ёки унинг мавжудлиги доимий эканлигига ҳукм қилишдир. Аллоҳ таолонинг: وَلَـكِنَّهُ أخْلَدَ إِلَى اْلأرْضِ Лекин у ерга ружу қўйиб қолди (7/Аъроф 176) сўзи шу маънодадир; яъни у ерда абадий қоламан деб гумон қилганча, ерга суяниб қолди.